- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 437
Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси бўлиб ўтди
Бугун Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдан ташқари XVII сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидаги жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар аҳволи, камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар каби масалалар депутатлар ва тааллуқли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, ўғирлик, қасддан тан жароҳати етказиш, фирибгарлик каби жиноятларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жорий йилда бирмунча ўсганлиги танқидий кўриб чиқилди. Муҳокамада сўзга чиққан депутатлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жиноятчиликнинг ўсишининг сабаблари, туманда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорликда амалга ошириладиган галдаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 392
ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ-МУСТАҚИЛЛИК ТИМСОЛИ
Бугун Кармана туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб, “Ўзбекистон байроғи-Мустақиллик тимсоли” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.
Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
13.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 417
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”
Бугун Кармана тумани 9-умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида “Ҳазора” маҳалласи аҳолиси учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев, ўз фикрларида жонажон Ўзбекистонимиз ҳамда туман ҳудудида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида сўз юритиб тадбирни очиб берди. Тадбирда давлат ва жамоатчилик вакиллари, ҳунарманд ва санъаткорлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси ила суғорилган, ёш ижодкорларнинг мусиқий чиқишлари ва санъат намуналаридан баҳраманд бўлишди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
11.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 435
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР
Кармана туманида профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган барча функцияларни самарали бажаришлари ҳар томонлама ҳудудда криминоген вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиб боришлари инобатга олиниб, туман ҳокими Ф.Умаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Савуровлар томонидан хизмат фаолиятида фойдаланишлари учун иш қуроллари жамланган сумка ва Ўзбекистон Республикасининг жиноят, жиноят-процессуал ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари топшиирилди.
Тадбирда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ва Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари иштирок этишди ва нутқ сўзлади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
11.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 397
ЗАФАР МУБОРАК, КАРМАНАЛИК ПАХТАКОРЛАР!
Кармана тумани ҳокими Ф.С.Умаровнинг туман пахтакорларига
ТАБРИГИ
Қадрли карманалик фермерлар, миришкор деҳқонлар!
Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ноқулай тупроқ ва иқлим шароитига эга бўлган Кармана тумани далаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, пахта етиштиришнинг ўзига хос машаққати, заҳматли меҳнати борлигини яхши биламиз. Аммо Сиздек тажрибали пахтакорларимиз томонидан омилкорлик билан йўлга қўйилган ишлар ҳамда олиб борилган сифатли агротехник тадбирлар туфайли кўзланган марра забт этилди. Туман миқёсидаги 5,4 минг гектар майдондан 17 минг тоннадан ортиқ юқори сифатли оқ олтин хирмони яратилиб, пахтакор-деҳқонларимизнинг юзи ёруғ бўлди. Карманалик пахтакорлар жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини 100,3 фоизга бажаришди. Ҳосилдорлик ҳар гектардан ўртача 32,3 центнерни ташкил этди.