ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Бугун Кармана тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари битирувчилари билан “Ҳоким ва битирувчилар” учрашуви ташкил этилди.
Дастлаб учрашувда қалби қайноқ, билимга чанқоқ битирувчиларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, қизиқтирган саволларига туман ҳокими томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг битирувчиларнинг келажакдаги режалари, олий таълим муассасасига кириши ва қизиқган касби йўналишлари бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.
Учрашув қизғин савол-жавобларга бой ўтди ва иқтидорли ёшларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.12.2020 йил