КАРМАНАДА “ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ” ДОИРАСИДА “КИТОБХОН ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Навоий вилоятида 2020 йилнинг 18-25 декабрь кунлари ўтказиладиган “Ёшлар фестивали” доирасида “КИТОБХОН ОИЛА” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир Кармана туман Маънавият ва маърифат бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази ва Ўзбекистон Либерал Демократик партияси туман бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ижроси, шунингдек, аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида туман “Китоблар олами” марказида ташкил этилди.
Туман миқёсида ўтказилган ушбу танловда 6 та китобхон оила иштирок этиб, белгиланган Низом шартлари асосида ўзаро беллашди.
Танлов сўнгида хакамлар ҳайати томонидан эълон қилинган натижаларга кўра, Каримовлар оиласи ғолиб деб топилди ва туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Муқимов, АОКА Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Тошназаров, А.Қодирий номидаги вилоят АКМ директори Р.Ражабов ва туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаевлар томонидан иштирокчиларга, китобга бўлган қизиқиш инсоннинг маънавий дунёсини бойитиши ва ўсиб келаётган ёшлар учун чексиз имкониятлар калити эканлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.12.2020 йил