220002ҲАРБИЙ ҚИСМДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Республикамизда ҳар йили 15 декабрдан 15 январгача “Ватанпарварлик” ойлиги ўтказиб келинади. Ушбу ойлик доирасида “Ким ватанга содиқ бўлса мендираман ўша” шиори остида 64911-сонли ҳарбий қисмда ҳам “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ҳарбий қисмга, Кармана тумани 27-умумий ўрта таълим мактабнинг 10 ва 11-синф ўқувчилари саёҳати уюштирилди.

220001


Ёшлар ҳарбий қисмда мавжуд қурол-аслаҳа ва техникалар билан яқиндан танишиш билан бирга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Дарҳақиқат, ҳарбий қисмларда мана шундай маънавий-маърифий тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ҳимоясига бўлган қизиқиши ортишига, она Ватанга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсонлар бўлиб етишишига катта ҳиссасини қўшади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.12.2020 йил