- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 476
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Кармана туман ҳокими Ф.С.Умаровнинг ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Ҳурматли тумандошлар!
Шу кунларда барчамиз мустақил юртимиз – жонажон Ўзбекистонимизнинг юксак тараққиёти, фидоий халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлашга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган – бош Қомусимиз – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг қутлуғ санасини кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар, энг асосийси, келажакка бўлган юксак ишонч, чуқур шукроналик ҳисси билан қарши олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини муқаддас айём - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Шуни ишонч билан айтаманки, ҳар биримизнинг қалбимиз бош Қомусимизга бўлган чексиз ҳурмат ва ифтихор туйғулари билан тўлиб, тўлқинланиб турибди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 439
Карманада янги бино фойдаланишга топширилди
Бугун 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги арафасида Кармана туманида замонавий ва барча шарт-шароитларга эга бўлган, Навоий махсус ҳамда Навоий ихтисослаштирилган прокуратуралари биноси фойдаланишга топширилди.
Бинони очилишига бағишланган маросимда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов, вилоят прокурори Б.Ахмедов, туман ҳокими Ф.Умаров, туман прокурори А.Сувонов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Албатта, бундай муҳташам бино қўли гул бунёдкорларимиз томонидан қад рослади. “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятнинг фидоий қурувчиларига миннатдорчилик билдирилиб, сарполар ёпилди.
Шудан сўнг меҳмонлар бино ичкариси ҳамда ходимлар учун махсус қурилган кичик футбол майдончасини кўздан кечиришди. Тадбир давомида яхши ниатлар билан қуръон тиловат қилинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
5.12.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 395
Кармана тумани ҳокими Ф.С.Умаровнинг туман аҳолиси ва фаолларига МУРОЖААТИ
Ҳурматли тумандошлар!
Бугун сизларга яна бир бор мурожаат қилиб, эътиборингизни экология ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратмоқчиман. Кармана тумани сайёрамизнинг гўзал ва бетакрор гўшаларидан десам, ҳеч адашмаган бўламан.
Экологик хавфсизлик инсоннинг бугуни ва эртаси учун долзарблиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради. Жамиятимизда саломатликни ҳимоя қилиш баробарида экологик жараёнларда турли хавфларнинг олдини олиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.
Она табиатимиз қўйнида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, минтақамизнинг иссиқ об-ҳавоси таъсирида пишиб етилган мевалари билан нафақат республикамизда, балки хорижда ҳам маълум ва машҳур. Шунингдек, туманимиз замонавий иссиқхоналар барпо этилган энг катта ҳудуд ҳам дея эътироф этилади. Мазкур иссиқхоналарда етиштирилган табиий дармондорига бой ноз-неъматлар қиш чилласида ҳам она диёримиз халқи дастурхонини безаб турибди. Ушбу неъматлардан тадбиркорларимиз саъй-ҳаракати билан ҳатто чет элдагилар ҳам баҳраманд бўлишмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 380
МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА
Куни кеча 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Кармана туманида жойлашган Алишер Навоий номидаги “Китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Кармана туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда 25-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарбияланаётган ва Ногиронлар минтақавий реабилитация марказида даволанаётган имконияти чекланган болажонлардан бир гуруҳи таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун бўлган мамлакатимизда имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, улар ҳам барча фуқаролар қатори жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида барча имкониятлардан тенг фойдаланиш имконига эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир сўнгида совға ва китоблар жамланмаси тақдим этилганлиги болажонларга хуш кайфият бағишлади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.12.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 424
3 декабрь – Халқаро ногиронлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳомоялаш куни
Бугун Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан “3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни”га бағишланиб, “Ниҳол” базмлар масканида саховат тадбири ташкил этилди. Таклиф этилган 100 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролардан кўнгил сўралиб, туман Маданият бўлими томонидан концерт дастури уюштирилди ва байрамона дастурхон тузалди.
Халқимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Меҳрни ҳамма нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни юксалиб келаётир. Бугун кечагидан-да кўпроқ оқибатли бўлайлик. Зеро, инсондан меҳру муҳаббат, одамийлик қолгусидир.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
2.12.2020 йил