- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 396
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини туман ҳокими Фахритдин Умаров олиб борди.
Кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг Кармана туманидаги ижроси ҳамда Кармана туманида 2020/2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ва бандлигини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги масалалар юзасидан Кармана туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев ахбороти эшитилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 1726
Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхоннинг Синд дарёси бўйидаги жанги
Ватанимиз тарихидаги 25 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
907 йил (бундан 1113 йил олдин) – Сомонийлар давлати ҳукмдори Исмоил Сомоний вафот этди. Бу ҳақда тарихчи Наршахий шундай ёзади: “Амир Исмоил бемор бўлиб бир қанча вақт ётди. Унинг касаллиги кўпроқ рутубатдан эди. Табиблар: “Жўйи мулиённинг ҳавоси хушроқ”, – дедилар. Уни ўзининг хос мулкидан бўлган Зармон қишлоғига олиб бордилар: “Бу ернинг ҳавоси унга мувофиқроқ келади”, – дедилар. Амир бу қишлоқни яхши кўрар ва ов қилиш учун ҳамма вақт ўша ерга борар эди; у ерга боғ қурган эди. Бир муддат у ерда бемор ётиб, охири икки юз тўқсон бешинчи йили сафар ойининг ўн бешинчисида худди шу боғда катта бир дарахт тагида вафот этди. У йигирма йил Хуросон амири бўлди. Ҳукмдорлик муддати ўттиз йил эди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 418
Ўзбекистонда аҳоли қачон рўйхатга олинади?
Аҳолини рўйхатга олиш тарихига назар соладиган бўлса, ушбу жараён илк бор милоддан аввалги III минг йилликдан бошланган. Рўйхатга олиш дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияда ўтказилган. Ушбу жараён давлатларнинг солиқ ва ҳарбий фаолияти ва уларнинг маъмурий тузилмаси вазифалари билан боғлиқ равишда вужудга келган.
Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган. Шундан сўнг 1926, 1939, 1959, 1970, 1980 йилларда аҳоли рўйхатга олинган. Ушбу тадбир сўнгги бор 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган эди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 382
МАСАЛАЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА
Бугун Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи 1-даражали адлия маслаҳатчиси Аъзамжон Сарабеков Абдиқодирович, Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров Саматовичлар “Малик” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабулда аҳоли ўз таклиф ва муаммолари билан қатнашди.
43 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, ички йўлларни таъмирлаш, болалар боғчаси қуриш, имтиёзли кредит олиш, уй-жой, моддий ёрдам масалаларга оид 25 та мурожаат қабул қилинди.
Аҳолининг 14 та мурожаатлари жойида ҳал этилиб, ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
20.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 376
ТАДБИРЛАРДА ҲАЁТ ЖИЛОСИ
Бугун Кармана туманининг “Уйрот” маҳалла фуқаролар йиғинида мaмлaкaтимиздa aмaлгa oширилaётгaн ислoҳoтлaрнинг мaзмун-мoҳияти вa aҳaмиятини кенг жaмoaтчиликкa еткaзиш мaқсaдидa “Янги Ўзбекистoн - янгичa дунёқaрaш” шиoри oстидa маданий-маърифий тaрғибoт тaдбири бўлиб ўтди.
Тадбирлар давомида эл суйган санъаткорлар, профессор-ўқитувчилар, иқтидорли ёшлар ва спортчиларнинг чиқишлари намойиш этилди.
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар туманнинг ҳар бир маҳалласида давом этмоқда.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
18.11.2020 йил