1 5ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXV СЕССИЯСИ

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида туман Кенгаши депутатлари томонидан иккита масала: тумандаги 14-умумтаълим муассасасидаги бўш директорлик вазифасига тавсия этилган номзодларнинг 3 йиллик дастурлари билан танишиш ва вазифага тасдиқлаш, Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибиятига бош мутахассис тайинлаш ҳамда бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан кўрсатилган номзодлар таништириб ўтилди. Сессия ишида номзодларнинг 3 йил давомида асосий эътиборни таълим сифатини босқичма-босқич яхшилашга қаратилган дастурлар депутатлар диққат марказида бўлди. Кенг муҳокама ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган сессияда умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича энг яхши дастурлар аниқлаб олинди. Депутатларнинг қизғин фикр ва мулоҳазаларига кўра, 14-умумтаълим мактаби директори вазифасига З.Остонов номзоди қўллаб-қувватланди.

Сессияда навбатдаги иккинчи масала ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, З.Эгамов номзоди Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибияти бош мутахассислиги вазифасига тавсия этилди.
Сессия ишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

12 89

КАРМАНАДА ЎЗБЕКИСТОН-ВЕНГРИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Кармана туманидаги “Кармана Ҳасан барака” масъулияти чекланган жамияти иссиқхоначилик ва чорвачилик билан кўп йиллардан бери шуғулланиб келмоқда. Мазкур корхона бир неча ой илгари Венгриянинг “Hunland Trade Kft” компаниясига таклиф билан мурожаат қилган эди. Шундан сўнг ҳар иккала корхона ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Мазкур йирик хорижий компания 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, зотли қорамолларни парваришлаш, сут чорвачилиги ва чорва ҳайвонларини ташиш билан шуғулланади. Компания томонидан чорва моллари Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хорватия, Босния, Косово, Болгария, Руминия, Австрия, Бельгия, Греция, Испания, Италия, Жазоир, Ливан, Иордания, Марокаш, Албания, Исроил каби мамлакатларга етказилиб берилмоқда.

12 5“ҚИЗЛАР ОДОБИ ТАРҒИБОТЧИСИ” АНИҚЛАНДИ

Одоб қизларнинг ҳуснидан ҳам устун турадиган фазилатлардан бири. Қизларга одоб ўргатиш жараёни эса узоқ давом этадиган, нафақат ота-она, балки маҳалла фаолларининг ҳам эътиборини жалб қилиши лозим бўлган кенг қамровли жараёндир. Маҳалллардаги энг фаол одоб-ахлоқ тарғиботчиларини аниқлаш, уларни маънавий-моддий рағбатлантириш мақсадида жорий йилда юртимизда илк бор “Қизлар одоби” тарғиботчиси кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Бугун ана шу танловнинг туман босқичи 2-умумтаълим мактабида ўтказилди. Тумандаги маҳаллалардан энг фаол тарғиботчилар маҳаллада ёш қизларга нафақат касб-ҳунар ўргатиш, балки улар онгу шуурига ўзбекона одоб-ахлоқ, андишаю ибо фазилатларини сингдириш борасидаги амалга ошираётган ишлари, ёш қизлар орасида одобсизлик иллатларининг юзага келиш сабабларини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари каби шартлар асосида ўзаро беллашдилар.

12 17Ҳурматли карманаликлар!


Жорий йилнинг 29 март куни соат 17:00 да Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтади.
Унда кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
1. Туман халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига тавсия этилган номзодлар ичидан муносибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тўғрисида;
2. Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибиятига бош мутахассис тайинлаш тўғрисида.
Шунингдек,бошқа масалалар.
Азиз тумандошлар!
Агар сизда ушбу масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, марҳамат (79) 532-13-39 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
Сиз берган таклифлар, билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида албатта ўз ифодасини топади.
Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши

12 4Эълон!

Кармана туман ҳокимлиги балансида бўлган “Ҳўжа Ҳисрав” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг бузилишидан чиққан иккиламчи қурилиш материаллари сотувга чиқарилди.

Қурилиш материалларини “Навоий реиал баҳо” МЧЖ томонидан баҳоланган суммаси 5 670 830 (беш миллион олит юзи етмиш минг саккиз юз ўттиз) сўм.

Мурожаат учун телефон: (79) 532-19-93

12 108

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати