ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Бугун Кармана туман ҳокими Ф.Умаровнинг топшириғига асосан белгиланган чора-табирларга кўра, ҳокимликнинг катта мажлислар залида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг асосини ташкил этувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналари салмоғини кескин ошишини таъминлашга қаратилгандир.
— Албатта, тадбиркорликнинг илк кўртаклари олис қишлоқ ва маҳаллаларда барпо этиладиган кичик устахона, хизмат кўрсатиш шоҳобчалари, қайта ишлашни йўлга қўйиш каби йўналишларида фуқароларнинг фаоллигидан бошланади. Аксарият ҳолларда тадбиркорлик билан шуғулланишни орзу қилаётган ёшларимиз учун уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастлабки туртки, руҳан мадад бериш муҳим омил саналади ва мана шу озгина қўллаб-қувватлаш тадбиркорликнинг гуркираб ривожланишида кескин бурилиш ясашга қодирдир.
Бугунги учрашув давомида ҳам тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар, қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 17.04.2021 йил