14 31ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЯНГИ МАҲСУЛОТНИНГ ИЛК ХАРИДОРИ БЎЛДИ

Бугун намунали “Дўрман” маҳалласининг янги гузари ҳамда “Дўрман текстил” тикувчилик корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”дан чиқиб, янги тикувчилик корхонасида иш бошлаган 100 нафар маҳаллий хотин-қиз ўз оиласининг моддий даромадига муносиб ҳиссасини қўшадиган бўлишди. Қисқа муддатли ўқув курсларида тикувчилик касбининг сир-асрорларини пухта ўрганган чевар хотин-қизлар эндиликда бор маҳоратларини амалиётда кўрсатишларига имконият яратилди.
Замонавий тикув дастгоҳлари ўрнатилган ушбу янги корхонада ишлаб чиқарилаётган сифатли ўнлаб турдаги маҳсулотларни нафақат ички бозорлар эҳтиёжларини қондиришга йўналтириш, балки хорижга ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.

14 30ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Кармана туманидаги “Дўрман” маҳалласи ҳам туманимиздаги энг намунали маҳаллалардан бирига айланди. Қарийб, 3 ой давомида маҳалла биносини қайта таъмирлаш ишлари қизғин давом эттирилиб, замонавий лойиҳалар асосида бино мукаммал таъмирланди. Бино атрофи ободонлаштирилиб, нуронийлар учун суҳбатгоҳлар қурилди.
Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров тадбир иштирокчиларини янги маҳалла гузарида барпо этилган туман давлат хизматлари марказининг филиали, аёллар маслаҳат кенгаши, аёллар фитнес клуби, оталар чойхонаси, сунъий қопламали футбол стадиони, болажонлар учун қурилган турли аттракцион қурилмалар билан яқиндан таништирди.
Маҳалла биноси ёнидаги янги тикувчилик корхонаси, замонавий ўйингоҳлар, мўъжазгина истироҳат боғи, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, савдо дўконлари – барчаси яхлитликда ҳақиқий маҳалла гузари кўринишини олди.
-Мен Дўрмон маҳалласидаги юз йиллик ўзгаришларни ўз кўзим билан кўрганман, -дейди 101 ёшли уруш ва меҳнат фахрийси Пирназар бобо Турдиев. - Аммо бугунгидек кўркам, обод маҳалла гузарини биринчи бор кўришим. Шундай муборак кунларда невара-чевараларимни етаклаб келган оёқ-қўлимга куч-қувват бағишлаган, шундай яхши бунёдкорликларни кўриш учун кўзимга нур ато этган яратганга шукрона келтираман. “Инсоннинг қўли гул” деганлар ота-боболаримиз. Маҳалламизни обод қилишга ҳисса қўшган барча инсонларга, шу жумладан, вилоят, туман ҳокимларига маҳалладошларимиз номидан катта раҳматлар айтаман. Юртимиз бундан-да гуллаб-яшнаб, янада обод диёрга айланишини тилайман.
Очилиш тадбирида иштирок этган Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган бундай бунёдкорликлар вилоятдаги барча маҳаллаларда ҳам босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилаётгани, бу борада “Дўрман тажрибаси”ни вилоят миқёсида оммалаштириш тавсия этилганлигини таъкидлаб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев, НКМК бош директори Қ.Санақулов ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати 20.04.2021 йил

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

14 25Бугун Кармана туман ҳокими Ф.Умаровнинг топшириғига асосан белгиланган чора-табирларга кўра, ҳокимликнинг катта мажлислар залида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг асосини ташкил этувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналари салмоғини кескин ошишини таъминлашга қаратилгандир.

14 22ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ...


Ўзбекистонда фуқаролар ўртасида коронавирус юқтириш ҳолатлари ошаётгани сабаб жори йилнинг 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилди, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланди, шунингдек 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

2021 йилнинг 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистонда 18 апрелдан коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.

14 21“Дўрман” маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Бугун 17 апрель куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров эрта тонгдан “Дўрман” маҳалласига ташриф буюрди. Дастлаб маҳалла ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, топшириқлар берди. Сўнг, “маҳаллабай” ишни ташкил этиш ва аҳоли муаммоларини ўрганишга доир масалаларни бирма-бир сарҳисоб қилди.
Айтиш жоизки, маҳаллада ички йўлларга қум шағал ва асфальт қопламаси ётқизиш режалаштирилган. Айни пайтда кўчаларга шағал тўкиб, текисланмоқда.
Шундан сўнг маҳалла аҳли билан кўришиб, муаммоларини ўрганди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 17.04.2021 йил