61 6Ҳурматли тумандошлар, азиз меҳмонлар!


Бугун — 1 июнь куни


Кармана тумани марказида жойлашган “Янги авлод” истироҳат боғида бугун соат 18:00 да Халқаро болалар кунига бағишлаб “Болаларга беринг дунёни” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтади. Фарзандларингиз, жажжи набираларингиз учун қизиқарли дастурлар ва гала концерт намойиш этилади.


БАРЧАНГИЗНИ БАЙРАМ ТАДБИРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!


Кармана туман ҳокимлиги

1.06.2021 йил

45 3Кармана тумани ва Навоий шаҳри аҳолиси учун оммавий қабул бўлиб ўтди

Бугун Кармана туманидаги "Офтобжон" болалар оромгоҳида Кармана тумани ва Навоий шаҳри аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳи томонидан бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Жараёнда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 28.05.2021 йил

32 33КАРМАНАЛИК ЁШЛАР, ФЕСТИВАЛГА МАРҲАМАТ!


Сизларни жорий йилнинг 27 май куни соат 18:00 да Кармана туман марказида жойлашган “Янги авлод” истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтадиган ёшлар фестивалига таклиф этамиз!
Кармана туманида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича муҳим давлат дастурларига асосан туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва 5 та ташаббус бўйича ёшларни маданият, санъат, спорт соҳасида эришган ютуқларини муносиб рағбатлантириш, уларни ахборот технологияларини ўрганишга, китобхонликка кенг жалб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказиладиган мазкур фестивал доирасидаги турли шоу дастурлар, ёшлар истеъдодини юзага чиқарувчи танловлар ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этинг.
Ёшлар фестивалида республика, вилоят, туман санъат усталари ва ёш хонандалари иштирокидаги катта галаконцерт дастурини томоша қилиб, маънавий завқ олишдан бебаҳра қолманг.

БИЗ СИЗНИ КУТАМИЗ!


Кармана туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими.

25.05.2021 йил

45 1ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРДИ

Кармана тумани марказида жойлашган “Янги авлод” истироҳат боғида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали шижоатли ва истеъдодли ёшларни ягона мақсад сари бирлаштирди.
Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда туман ёшлари билан биргаликда қатор идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисм ва муассасалар вакиллари ҳам иштирок этди. Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусни янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.
Фестивални очилиш маросимида туман ҳокими Ф.Умаров туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундади. Туман ҳокими фан, маданият, спорт каби йўналишларда муваффақиятларга эришган ёшларни, жумладан, муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига эришган 11-синф битирувчиларини фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Қувонарлиси, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими дастури ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туман Маданият бўлими, туман Ахборот-кутубхона марказига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги “Дамас” автомобилларининг калитлари топширилди.
Фестивал доирасида ташкил этилган турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, ёш хонандалар томонидан тараннум этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларда яхши таассуротлар қолдирди.

45 2

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 27.05.2021 йил

32 32“Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради


Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” янграб, байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирлар Кармана туманидаги 32- умумтаълим мактабида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Жорий йил мактабнинг 9-синфини 39 нафар, 11-синфини 28 нафар ёшлар тамомлади. Катта ҳаяжон ва улкан орзулар қанотида мустақил ҳаётга қадам ташлаётган ёшлар аллақачон ўз олдиларидаги мақсад ва вазифалар кўламини белгилаб олишган. Туман ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирокчилар юртимиз мадҳиясига биргаликда жўр бўлишди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг битирувчи ёшларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Катта ҳаёт остонасига илк қадам қўяётган ёшларга пухта билим берган устозлар, ота-оналар ва тадбир иштирокчилари ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришиб, битирувчиларга оқ йўл тилашди.