Давлат статистика қўмитаси Марказий аппаратида “Очиқ маълумотлар портали фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди
Мамлакатимиз нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган, давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 9 апрелидаги Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар Портали (data.gov.uz)да ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаш учун масъул этиб белгиланди. Шунингдек, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси Марказий аппаратида “Очиқ маълумотлар портали фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар Порталига ахборотлар фақат давлат органлари ва ташкилотларининг республика даражасидаги юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида, шу жумладан машинада ўқиладиган ва бошқа форматларда эълон қилинади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг статистика салоҳиятини ошириш, статистик маълумотлар очиқлигини таъминлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар Порталига жойлаштириш учун 65 та вазирлик ва идораларнинг 200 яқин ходимларидан иборат бўлган Идоралараро ишчи гуруҳи шакллантирилган ҳамда бу борада амалий ишларни бошлади.
Шунингдек, қарор билан 2020-2021 йилларда ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини ташкил этиш кўзда тутилган.
Қарорда Очиқ маълумотлар порталида тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини, “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳасини, шунигдек “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар меъёрларини бир хиллаштиришни назарда тутувчи ахборот тарқатишс оҳасидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар кўзда тутилган.
Кармана туман статистика бўлими
14.06.2021 йил