22 1КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Бугун Кармана туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туманда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида «Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш» бўйича йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда туман ҳокими Фахритдин Умаров коррупциянинг тараққиёт кушандаси, жамият учун ўта зарарли эканлиги ва салбий оқибатлари тўғрисида сўз юритди.
Очиқ ва ўзаро суҳбат асосида ўтказилган ушбу йиғилишда туман прокурори А.Сувонов томонидан шахснинг мансаб ёки хизмат мавқеидан ўз манфаатларини кўзлаб моддий, номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши жиноят ҳамда бунга қатъий чора белгиланганлиги таъкидланди.

22 2
Жараёнда соҳа ходимларининг коррупция иллатидан узоқ бўлиш ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, фақат тўғри йўлдан юриш кераклиги тушунтирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 18.05.2021 йил

20 1КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВНИНГ ТУМАН ХАЛҚИГА РАМАЗОН ҲАЙИТ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз карманаликлар!

Ҳурмату эҳтиромга муносиб пиру бадавлат отахонлар ва мунис онахонлар!

Аввало, барчангизни улуғ айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, Сизларга тинчлик, омонлик ва фаровонлик тилашдан беҳад мамнунман.
Жорий Рамазон ойида ҳам рўза тутиб, иймон-эътиқодларини мустаҳкамлашни ихтиёр этганларнинг сафи янада кенгайганлиги, саховатли инсонлар томонидан муҳтожларга хайр-эҳсонлар саломоғи ҳам янада ошганлиги, Яратгандан фарзандлар камоли, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, қут-барака сўралиб қилинган дуоларнинг ижобати юртимизда, шу жумладан, туманимиздаги мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ҳайити байрамини ўзгача қувонч, алоҳида шодлик билан нишонлашига сабаб бўлмоқда.

17 5СОВҒАЛАР ВА ПУЛ МУКОФОТИ ЕТКАЗИЛДИ

 

Умр йўлларида бизга таянч ва суянч бўлган табаррук инсонларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

101 ёшни қаршилаган Турдиев Пирназар бобо 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан қизғин қутланди.

Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов ва Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров собиқ жангчининг хонадонида бўлиб, унинг номига йўлланган Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттиришди. Шунингдек, уруш ва меҳнат фахрийсига қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофоти топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 7.05.2021 йил

17 15КАРМАНА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXVIII СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Бугун Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида 2021 йилнинг ўтган биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифалар юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, сессия ишида сектор раҳбарларининг жорий йил май ойида ўз ҳудудларида олиб борилиши назарда тутилган чора-тадбирлар режалари ҳам сессия иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.
Жумладан, 1-сектор раҳбари, Кармана туман ҳокими Ф.Умаров жорий йилнинг I чорагида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Хусусан, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми республика кўрсатгичидан юқори бўлганлиги алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,7 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 111,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 112,7 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 113,7 фоизга, чакана савдо айланмаси 112,6 фоизга, капитал қўйилмаларни ўзлаштириш 111,4 фоизга, хизматлар ҳажми эса 115,2 фоизга ўсганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳоким 5Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаровнинг
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам
ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийлари!

Аввало, барчангизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда иккинчи жохон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий табриклайман.
Мана, бир неча кундирки, тумандошларимиз йилдан йилга муборак зиёратгоҳга айланиб бораётган Хотира майдонига келиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўймоқда. Урушда ҳалок бўлган ота-боболари хотирасини ёд этмоқда.
9-май куни ҳар йили юртимизда нафақат хотира, балки ёши улуғ инсонларни қадрлаш, эъзозлаш куни сифатида ҳам кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам бугунги кунларга етиб келган табаррук кексаларимиз, уруш ва меҳнат фахрийларимиз зиёрат қилиниб, уларнинг дуоси олинмоқда.
Бу йил ҳам туманимизда Буюк ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан кўплаб тадбирлар, учрашувлар, хотира маросимлари ўтказилмоқда.
Бизни тарбиялаб, вояга етказган, умр йўлларида бизга танянч ва суянч бўлган табаррук инсонларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Айни кунларда ҳурматли нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳашарлар уюштириб, уларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Айни вақтда жанггоҳларда мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, бугун орамизда соғ-саломат бўлиб юрган муҳтарам, дуогўй фахрийларимизга таъзим бажо айлаймиз! Бугунги тинч – осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз ва самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Азиз тумандошлар!

Барчангизни яна бир бор 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файз ва қут-барака тилайман.


Байрамларингиз муборак бўлсин!