- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 376
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ва ходимлари иккиничи жахон уруаши қатнашчиси ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалаба асосчиларининг хонадонларида бўлишди.
Оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, жанггоҳлардан омон қайтган Кармана туманидаги “Дўрман” ва “Уйрот” ҳамда Навоий шаҳридаги “Ҳаёт” маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган боболаримизни 9 май - “Хотира ва қадирлаш куни” ҳамда муборак моҳи Рамазон ойи муносабатида зиёрат қилиб, дуоларини олишга мушарраф бўлишди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 359
Бугун, 4 май куни Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан “Қосим Шайх” жоме масжидида бўлди.
Ф.Умаров яқинлашиб келаётган “Хотира ва қадирлаш куни” ҳамда муборак моҳи Рамазон ойи муносабатида “Қосим Шайх” жоме масжиди ва “Қосим Шайх” қабристонида оммовий ободонлаштириш тадбири ташкил этиш бўйича, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Туман ҳокими кўрсатмаси асосида бошланган ушбу тадбирда, маҳаллаларда истиқомат қилаётган барча ёшу қари, эркаклари-у аёлларнинг меҳнати туфайли мавжуд маскан бегона ўтлардан тозаланди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.05.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 334
Бугун 28 апрель куни Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги 6-сессияси кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 22 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича берилган вазифалар ижроси юзасидан туманда амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сессия ишида Навоий вилояти ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи К.А.Хасанов, туман ҳокими Фахритдин Умаров, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ОАВ вакиллари ва туман кенгаши депутатлари иштирок этишди.
Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
28.04.2020
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 380
Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб, COVID-19 коронавирус пандемияси тарқалиши натижасида, Ўзбекистон Республика ҳудуди бўйлаб карантин ҳолати жорий этилиши муносабати билан республика иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш мақсадида, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўз уйлари ва иш жойларидан чиқмаган ҳолда масофавий онлайн тарзда шу жумладан, чет эллик инвесторлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини видеоконфренция воситаси орқали, Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига бевосита ташриф буюрмасдан қуйидаги тизимлар орқали мурожаат қолдиришлари мумкин:
Интернет тармоғида business.gov.uz ягона интерактив портали орқали;
Қуйидаги ишонч телефони орқали: +99879-532-33-61
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
30.04.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 358
Бугун 2020 йил 24 апрель куни Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси (6-сектор раҳбари) бошлиғи подполковник Б.А.Усмонов “Шибзон” МФЙ ҳудудини ўрганиб, дастлаб маҳаллага бириктирилган Миллий гвардия ходимларига йўриқнома берди. Шундан сўнг аҳоли томорқасини ўрганиш билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилиб келаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан Д.Усмонова, Х.Ахмедова, С.Қурбонов, Х.Облакулов ва П.Пирбоевларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳар бирларига озиқ-овқат махсулотлари тарқатди.
Бундан ташқари, фуқаролардан Х.Ахмедова ва Н.Усмоноваларнинг мурожаатлари Бошқарма бошлиғи томонидан жойида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.04.2020 йил