ҲОКИМ ТАБРИГИТумандаги ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектларига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли ҳамда 2020 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли фармонига асосан, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш, имтиёзлар бериш ҳамда глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида, туман иқтисодиётида салмоқли ўринга эга бўлган, асосий турдаги озиқ-овқат, тиббиёт воситалари ва экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда қурилиш корхоналарининг фаолиятини тўхтатмаслик, ишлаб чиқариш ва қурилиш ишларини давом эттириш мақсадида, жорий этилган карантиннинг барча талабларига (тиббиёт ниқоби, тепловизор, қўлқоп, антисептик, дезинфекция ишлари, ишчилар орасидаги масофани белгилаш) қатъий риоя этган ҳолда, ўз фаолиятингизни давом эттириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.


Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятингизни давом эттиришингиз ўз навбатида иш ўринларини сақлаб қолинишига, ишсиз қолган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилинишига, корхонангизни банкротлик ҳолатидан сақлаб қолинишига ҳамда энг асосийси маҳаллий бюджетга солиқ тушумларини ўз вақтида тушишига хизмат қилиб, инқирозга қарши курашда туманимизда амалга оширилаётган ишларда муносиб ҳиссангизни қўшишингизга катта замин яратади.
Юқоридагиларга асосан туман ҳокимлиги ва тумандаги мутасадди ташкилотлар корхонангиз фаолиятини давом эттиришда тўсиқ бўладиган муаммоларни бартараф этишга доим тайёрлигини маълум қилган ҳолда, иш фаолиятингизни давом эттиришга даъват этамиз.

МУРОЖААТНОМА 1

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
16.04.2020 йил