- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 696
Туманимизнинг “Ёшлик” маҳалласида иккита кўп қаватли замонавий тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
125 та хонадон эгаларига квартиралар калитларини тақдим этиш маросимида мутасадди корхоналар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Объектда қурилиш ишлари “Бунёдкор замондош” МЧЖ томонидан олиб борилган бўлиб, корхона ишчи-ходимлари тез кунларда мазкур ҳудуддаги яна битта 60 та хонадондан иборат кўп қаватли уйни қуриб битказиш арафасидалар.
Шинам, кенг, бугунги замон талабларига тўла мос файзли хонадонлар эгаларига калитларни топшириш тантаналари иштирокчиларни хушнуд этди.
Туманимиз ҳудудида қуриб битказилаётган барча қулайликларга эга бу каби бинолар нафақат ҳудуднинг тобора тараққий этиб бораётгани, балки юртимиздаги фаровонлик белгиси ҳам саналади.
О. ШУКУРОВ.
06.06.2017
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 1007
Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Сурхондарё вилоятида “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча вилоятлари, қўшни республикалар фольклор жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Уч кун мобайнида бахшилар қўлидан дўмбира тушмади. Лапарлар, жозибали миллий рақслар чет эллик меҳмонларни ҳам ниҳоятда ҳайратга солди.
Вилоятимиз номидан туман маданият бўлимига қарашли, яқинда “Халқ ансамбли” унвонини олган “Кармана юлдузлари” фольклор-этнографик ансамбли чиқишларини томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди.
Ансамбль бадиий раҳбари Холмурод Жалилов, балетмейстер Дилбар Рустамова, устоз санъаткор Сойиб ака Нуров, Ойбек Собиров, Саъдулла Шодиев, Улуғбек Пирматов, Лазиз Нуров каби хонандалар, Дилфуза Имомованинг шогирдлари — раққоса қизлар ҳудудимизга мос номоддий мерос намуналари, халқ оғзаки ижоди, миллий урф-одатларимиз акс этган дастур билан қатнашдилар. Улар ижросидаги фестиваль учун махсус тайёрланган “Бойсунга карвон келди”, “Қадим Карманадан салом”, “Юртимда тўй” қўшиқлари кўпчиликка манзур бўлди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра жамоамиз фахрли иккинчи ўринга лойиқ деб топилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг II даражали дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Отабек ИСМАТОВ,
туман маданият ва аҳоли
дам олиш маркази директори.
22.05.2017
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 945
КЎНГИЛЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИБ, ХУШ КЕЛИБСАН ЮРТИМГА, НАВРЎЗ!
Қишнинг изғиринли кунлари ортда қолиб, кўнгилларга қувонч улашганича юртимизга баҳор кириб келди. Кўкламнинг мўъжизакор қудратидан куч олган бутун борлиқ яшилликка йўғрила бошлади: дов-дарахтларга қайта жон кирди, бодом ва ўрик дарахтлари аллақачон оқ кўйлак кийиб, келинчак мисоли бош эгиб турибди гўё. Атрофда гуллар ифори, хуш ёқувчи баҳорий насим инсониятга кўкламнинг саломини етказаётгандек.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 729
Туман ҳокими Фахритдин Умаровнинг Наврўз умумхалқ байрами
муносабати билан тумандошларимизга йўллаган ТАБРИГИ
Қадрли юртдошлар, азиз тумандошлар!
Айни кунларда қутлуғ қадамлари билан диёримизга кириб келаётган, яшариш ва янгиланиш рамзи, шарқона янги йил – Наврўзи оламни кутиб олиш маросимлари ва хурсандчилиги барчамизнинг қалбимизда чексиз ҳаяжон уйғотмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини ана шу қутлуғ кун билан самимий муборакбод этаман!