- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 421
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган раҳбарлари қатнашдилар.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Ў.Ражабовнинг ахбороти тингланди ва округлардан сайланиб, рўйхатга олинган 30 нафар депутат ваколати тасдиқланди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 431
Кармана туман ҳокимлиги ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида 14 - январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан хотира майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
14.01.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 385
2020 йил 1 январь. Меҳнат муносабатлари соҳасида узоқ кутилган, кўп муҳокамага сабаб бўлган “Ягона миллий меҳнат тизими” ишга туширилди. Бошқача айтганда, шу санадан бошлаб меҳнат шартномалари ва дафтарчаларини юритишда электрон тизимга ўтилди. Даставвал унинг қулайлиги хусусида. Ягона миллий меҳнат тизимини ишга тушириш орқали Республикада мавжуд иш ўринлари хусусида шаффоф маълумотларни олиш имкони яратилади. Шунингдек, унинг ёрдамида қайси мутахассислик бўйича қанча инсон меҳнат қилаётгани хусусидаги рақамлар ойдинлашади, касбларга талабни мониторинг қилиш мумкин бўлади ва албатта, қоғозбозликка барҳам берилади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 375
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14-январь “Ватан ҳимоячилари” куни билан Кармана туман ҳокими Ф.Умаров тумандаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида ўтказилган маънавий-маърифий тардбирда эл-юрт тинчлиги, ободлиги йўлида бел боғлаган хар-бир мард ўғлонларга ўз табригини йўллади.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
14.01.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 412
Меҳнат ресурслари балансига кўра Кармана туманида 128521 та аҳоли бўлиб, шундан 48139 киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳолидан 43687 нафари банд аҳоли бўлиб, 4452 нафари ишсиз шахслар ҳисобланади ёки ишсизлик даражаси 9,2% ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4227 сонли Қарори қабул қилинган бўлиб, Қарорга кўра жорий йилда туманда 2372 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб қўйилган бўлиб, амалда 2584 та янги иш ўринлари яратилди ёки режа 108.9 % бажарилди.