Усиш суратиКармана туманида 2020 йилнинг 1 февраль ҳолатига қурулиш ишлари хажми 39,1 млрд сўмни, саноат маҳсулоти 946,5 млрд сўмни, хизматлар хажми 103025,4 млрд сўмни, чакана товар айланмаси 139,7 млрд сўмни ташкил этди.

Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари умумий сони 2958 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субьектлар сони 2854 тага этди.
Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субьектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича:
-қишлоқ , ўрмон ва балиқ хўжалиги 416 та, 16%;
-саноат 465 та, 17,9%;
-қурулиш 232 та, 8,9%;
-савдо 834та, 32,1%;
-ташиш ва сақлаш 142та, 5,5%;
-яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 210 та, 8,1%;
-ахборот ва алоқа 18 та, 0,7%;
-соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 28 та, 1,1%;
-бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 252 та, 9,7 %;

 

Кармана тумани Статистика бўлими
26.03.2020 йил

Бош вазир қабулМуҳтарам Президентимизнинг Тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида одилона сиёсатларини амалга оширишлари натижасида, бугунги кунда Республикамиздахорижий давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорлик қилишга ва инвестеция киритишга катта шароитлар яратилди.
Бунинг натижасида, кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан, қўшимча иш ўринлари яратиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини ички бозорни тўлдириш, қолаверса жаҳон бозорларига экспорт қилишга кенг йўллар очиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони қабул қилиниб, мазкур фармонга асосан республиканинг барча туман ва шаҳарларида “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” ташкил этилиб, бугунги кунда ҳар бир туман ва шаҳарларда, “Қабулхоналар” ўз фаолиятини олиб бормоқда.

respublika makhsus komissiyasi akhborotiПрезидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан чет элдаги фуқарларимизни чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, коронавирус пандемияси аниқланган ва тарқалаган ҳудудлардан бугунга кунга келиб юзлаб юртдошларимиз махсус чартер рейлар орқали мамлакатимизга барча санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб келинди. Улар республика ҳудудларида ташкил этилган тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланган махсус муассасаларга жойлаштирилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда чет элдан олиб келинган ўзбекистонликлар икки ҳафта давомида карантин остида сақланмоқда.

газ балон метан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кармана туманида 2020 йил январь-февраль ойларида 946,5 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ишлаб чиқариш 120,3 фоизга бажарилганлигини, ҳамда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан ошганлигини, шу жумладан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш
64,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,2 фоизга бажарилиб, ўтган йилга нисбатан ўсганлигини кўриш мумкин.
Кармана тумани ҳам саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича республика, ҳамда вилоят миқёсида етакчи туманлардан бири эканлиги кўрсаткичларда намоён бўлмоқда.

 

(2020 йил январь-февраль ой учун)

Кармана тумани Млрд. сўм Ўсиш суръати, % 
Саноат маҳсулоти 946,5    120,3   
Истеъмол товарлари 64,5    104,2   

 

Туман Статистика бўлими
14.03.2020 йил

МУРОЖААТ ТУМАН ҲОКИМИ

Қадрли юртдошлар, азиз тумандошлар!

Айни кунларда барчамиз диёримизга кириб келаётган, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлган Наврўзи оламни чексиз ҳаяжон билан кутиб олмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини ана шу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этаман!
Наврўз айёми ўзининг қадимийлиги, маъно-мазмунининг теранлиги билан бошқа байрамлардан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам бу айёмни ҳар бир юртдошимиз катта орзу-ниятлар билан кутиб оладилар. Ана шу дилбар фаслда инсонларнинг бир-бирига меҳрибонлик кўрсатиши, беморларга, муҳтожларга беминнат ёрдами, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиши каби ноёб фазилатлар, албатта, ҳамиша яхшиликка интилишга, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга чорлайди.