БОЛАЖОН1-IYUN – XALQARO BOLALARNI HIMOYA QILISH KUNI

Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni butun dunyo bolalari uchun eng beg’ubor va quvonchli bayram hisoblanadi. Albatta, bola bu dunyo, bola bu hayot mazmuning ajralmas qismidir. Bolalar o’z tabassumlari orqali insonlar qalbida hayotga, yashashga bo’lgan qiziqishni uyg’otadilar. Ko’zlarida ezgulik va mehr qalqib turgan bolajon musaffo osmonda erkin parvoz etayotgan qaldirg’och misoli.

ҚАБУЛХОНА1 ИЮНДАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА.

Жумладан, тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ имтиёзлари кучга киради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 май кунидаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5996-сонли Фармони билан 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш шохобчалари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

ҲОКИМ ТАБРИГИКАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВНИНГ ТУМАН ХАЛҚИГА ҲАЙИТ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз Карманаликлар!
Ҳурмат ва эҳтиромга муносиб нуроний отахонлар!

Аввало, барчангизни улуғ айём – Ҳайит билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, Сизларга тинчлик, омонлик ва фаровонлик тилашдан беҳад мамнунман.

АДЛИЯТАДБИРКОР АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ҲИМОЯСИДА

Навоий вилояти Кармана туман адлия бўлими “KARMANA BEST BUILDING” МЧЖ манфаатида Кармана туманлараро Иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, 79 миллион сўм миқдоирдаги тўланмасдан келинаётган маблағларини ундириб берилишини таъминлади.

Кармана туман адлия бўлими
27.05.2020 йил

ДеггаронКАРМАНА ТАРИХИДАН ПАРЧА

Кармана номи 712 йилда муаррих Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг “Тарихи ар-русул ва-л-мулук” (Пайғамбарлар ва шоҳлар тарихи) асарида биринчи марта тилга олинади.

Араб географи Ибн Худодбеҳнинг ёзишича, Кўкшибагандан Карминагача бўлган масофа 4 фарсах, ундан кейин Дабусиягача 5 фарсахни ташкил этган. Бу икки манба Кармана тўғрисида жуда қисқа маълумотларни ўз ичига олса-да, уларда шаҳарнинг қадимийлигига ишора мавжуд.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.05.2020 йил