- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 402
Маҳалла жамият таянчи
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Кармана туман бўлими томонидан ҳудуддаги аҳоли сони кўп ва туман марказидан олис бўлган 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларига иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида янги компьютер жамланмалари топширилди.
Айтиш жоизки, Юртбошимиз томонидан маҳалла институтини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш жамиятимиз ҳаётида маҳалланинг ролини кучайтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юқори самара бермоқда.
– Бизнинг маҳалламиз туман марказидан 35 километр узоқликда жойлашган. Маҳалла фуқаролари кўп йиллардан буён коммунал тўловларни тўлаш учун туман марказига келишга йўл ҳақи ва ортиқча вақт сарфлаётган эдилар. Аҳолига бу борада қулайлик яратиш мақсадида маҳалла биносида “Агробанк” ОАТБ туман филиали томонидан коммунал тўловлар қабул қилувчи касса аппарати ўрнатилганлиги ва ҳудудий почта хизмати йўлга қўйилганлиги фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам берди. Бугун берилган янги компьютер жамланмаси эса маҳалла фаоллари ишини янада яхшилашга хизмат қилади, – дейди “Дегарон” МФЙ раиси Ҳикоят Толипова.
Натижада маҳалладаги 680 та хонадонда яшаётган 3020 нафардан зиёд фуқаро ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳимояланган электрон ҳужжатлар айланмаси имкони мавжуд бўлади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.10.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 465
Карманада “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди
Маълумки, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусларининг учинчи йўналиши “аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш”га қаратилган.
Бугун ушбу йўналишда Кармана туманида барча қулайликларга эга бўлган замонавий “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди.
Мазкур марказ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг саъй-ҳаракатлари билан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиали ва Кармана туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туман телекоммуникация боғламасига қарашли бинода ташкил этилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 411
КАРМАНА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ХV СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Сессияда озиқ-овқат махсулотлари захираси барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Сессия ишида дастлаб кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Кармана туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаровнинг бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархини белгиланган тартибда барқарорлигини таъмилаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Шундан сўнг муҳокамага қаратилган ушбу масала юзасидан тумандаги сектор раҳбарлари томонидан депутатларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.
Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Кармана туман аҳолисининг қиш-баҳор даврида озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи қуйидагича:⬇️
1. Гўшт – 2 154 тонна;
2. Сут – 7 158 тонна;
3. Тухум – 10,6 млн дона;
4. Балиқ – 570 тонна;
5. Асал – 190 тонна;
6. Сабзавот – 6 145 тонна;
7. Сабзи – 1 375 тонна;
8. Пиёз – 1 045 тонна;
9. Карам – 944 тонна;
10. Картошка – 2 597 тонна;
11. Мева – 3 231 тонна;
12. Узум – 950 тонна;
13. Гуруч – 513 тонна.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
23.10.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 418
ТУМАН СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Кармана туман кенгашининг навбатдан ташқари XVI сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси депутатларнинг муҳокама марказида бўлди.
Мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Э.Кенжаев ахбороти тингланди.
Музокарада сўзга чиқган туман халқ таълими бўлими мудири З.Остонов, туман кенгаши депутати Г.Джалилова ва жамоатчилик вакиллари томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 378
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Кармана туман ҳокимлигининг маъмурий биноси олдида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Кармана туман ҳокимининг 2020 йил 20 октябрдаги Ф-42-сонли Фармойишига асосан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 71 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.