281020Карманада “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди

Маълумки, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусларининг учинчи йўналиши “аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш”га қаратилган.

Бугун ушбу йўналишда Кармана туманида барча қулайликларга эга бўлган замонавий “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди.
Мазкур марказ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг саъй-ҳаракатлари билан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиали ва Кармана туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туман телекоммуникация боғламасига қарашли бинода ташкил этилди.

281020.1
“Рақамли технологиялар ўқув маркази”нинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун қарийб 600 млн.сўм маблағ сарфланиб зарур технологик воситалар билан жиҳозланди.
Жумладан, компьютерлаштирилган ўқув хонасида ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Шунингдек, ушбу марказ Wi-Fi ҳудуди билан таъминланган бўлиб, ёшлар учун компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, компьютер графикаси ва дизайн, робототехника, веб дизайн асослари, дастурлаш тиллари, веб ва мобиль иловаларни яратиш каби ихтисослашган ўқув курслари, киберспортни ривожлантириш тўгараклари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбар, ходимлари учун ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билим, малакаларини ошириб борадилар.
Ташкил этилган ушбу марказда йилига 1000 нафардан ортиқ ёшларимизга ахборот коммуникация технологиялари йўналишларида замонавий билимлар берилади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
28.10.2020 йил