сессич 16.1ТУМАН СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Халқ депутатлари Кармана туман кенгашининг навбатдан ташқари XVI сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси депутатларнинг муҳокама марказида бўлди.

Мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Э.Кенжаев ахбороти тингланди.
Музокарада сўзга чиқган туман халқ таълими бўлими мудири З.Остонов, туман кенгаши депутати Г.Джалилова ва жамоатчилик вакиллари томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

сессич 16.2

Шундан сўнг кун тартибидаги бошқа масалалар - суд-ҳуқуқ органлари фаолияти юзасидан туман судлари раисларининг ҳисоботлари, туманда тоза ичимлик суви ва канализация тарифларига ўзгартиришлар киритиш, янгидан ташкил этилаётган сабзавот, полизчилик, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига туман захирасидан ер майдонлари ажратиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

сессич 16.3

Кармана туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
26.10.2020 йил