13.10Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояда

Бўлимда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да ташриф буюрган тадбиркорлик субъектларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кенг эркинликлар бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари тўғрисида, шунингдек, мазкур қонун ҳужжатлари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Янгидан иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига ҳисоботларни тўлдириш тартиблари, ҳисоботларни тақдим этиш муддати, ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш тартиби ва хўжалик юритувчи субъектларга ҳисоботларни ўз вақтида сифатли топширишлари учун керакли ҳуқуқий-консультатив тушунчалар берилди.
ЎзРесМЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, “агар ушбу Кодекс
215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно” деб белгиланди ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этиб қўйилганлиги, 305-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, “Ушбу Кодекс 271-моддасининг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда кўриб чиқилади” деб мустаҳкамлаб қўйилганлиги тўғрисида ахборот берилди.
Шу жумладан, давлат статистика хисоботларини электрон шаклда юбориш жараёнида, корхонанинг реквизитлари тўлиқ тўлдирилганлигига ишонч хосил қилиш, хисобот сатрларида кўрсатилаётган кўрсаткичларнинг тўғрилигини қайтадан текшириб чиқиш, хисобот юборилганидан сўнг ҳисобот юборилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва ҳисобот давлат статистика органлари томонидан қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан танишиб чиқиш ёки маълумотномани чоп этиш кераклиги хақида маслаҳат берди.

 

Туман статистика бўлими 13.10.2020 йил