- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 419
ТУМАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРИ ТУГАТИЛАДИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатнинг ривожланишида алоҳида ўрин тутмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди ва 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари ва туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилган эди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 357
Карманада қиймати 100 миллион АҚШ долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Раматов Ачилбай Джуманиязович ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Султанов Алишер Саидаббасовичлар Кармана туманига ташриф буюрди.
Ачилбай Раматов ва Алишер Султановлар иштироки билан Кармана тумани ҳудудида қурилиши режалаштирилган қиймати 100 миллион АҚШ долларлик, “Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, қурувчи ташкилот Хитой давлатининг “SEPKO III” компанияси вакиллари иштирокида лойиҳани қурилиш ишлари бошланиши олдидан жойига чиқиб ўрганлди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.08.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 384
ТАЙИНЛОВ
Рузиев Жамшид Бахтиёрович Кармана тумани ҳокими ўринбосари-туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жамшид Рузиев 1985 йил 17 декабрда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини ва 2015 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Навоий вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ва “Навоий кон металлургия комбинати” ДК “Навоий машинасозлик заводи”да бир нечта лавозимларида ишлаган. Кўп йиллик самарали меҳнат фаолиятига эга.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
05.08.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 342
Кармана туманида коронавирус инфекциясини даволаш ва ташхислаш махсус поликлиникаси ташкил этилмоқда.
Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Поликлиникада барча зарур тиббий шароитлар яратилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 54 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Муассасада Мобильный гуруҳлар ташкил этилиши режалаштирилган, ушбу ташхислаш махсус поликлиникасига ўрнатилган телефон аълоқа хизмати орқали фуқаролар томонидан билдирилган соғлиги тўғрисидаги мурожаатлари бўйича, Мобильный гуруҳларининг тезда етиб бориши ва амалий ёрдам кўрсатишига эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишида рентгенлаш, қондаги кислород миқдорини (кислородный концентратор с пульсоксиметром) ўлчаш аппаратлари билан таъминланиши назарда тутилмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
08.08.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 328
КАРМАНАЛИК УЙ-ЖОЙ ТАЛАБГОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Жорий йилнинг 11 август куни 16:00 да Кармана туман ҳокимлиги биносида туманнинг “Маликработ” қўрғонида қурилган кўп қаватли уйлардан 144 та хонадоннинг уй рақамини аниқлаш мақсадида қуръа ташлаш ўтказилади.
Шу муносабат билан Кармана туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Талабгорларни танлаб олиш” комиссиясига ариза берган (уй эгаларини) фуқароларни белгиланган вақтда келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон: +99897-320-13-20.