456 1Карманада ҳунармандчилик бозори ташкил этилди

 

Кармана тумани “Сардоба” МФЙ ҳудудида жойлашган “Работи Малик Сардобаси” ва “Работи Малик” карвонсаройи меъморий ёдгорликлар тасарруфида туризмни ривожлантириш ва туманимиз ёш ҳунармандларининг сеҳрли қўлларида яратилган маҳсулотларини юртдошларимиз ҳамда хориждан ташриф буюрадиган меҳмонларга улашишда кенг йўл очилди.

Ушбу “Ҳунармандчилик маркази” Навоий вилоят прокуратураси ташаббуси билан, туман прокуратураси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди...

 

 

Кармана тумани ҳокими Ф.Умаровнинг “Сардоба” ҳудудида ҳунармандчилик
расталарини очилиши муносабати билан ўтказилган очилиш маросимидаги

СЎЗИ

Ассалому алайкум, ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Азиз ҳунармандлар!
Сўнги йилларда мамлакатимиз улкан ўзгаришлар, ривожланишлар йўлидан олға бормоқда.
Ҳар қандай шароитда аҳолига ва фуқароларимизга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни оғирини енгил қилиш мақсадида барчамиз биргаликда ҳаракат қилётганимиз, олдимизда турган барча қийинчиликларни енгиб ўтишимизни англатади.
2020 йил ҳаммамиз учун оғир ва синовли йил бўлиб келди, пандемия шароитида яшашни ва ишлашни ўрганиб бормоқдамиз.
Албатта, бу синовлар вақтинча, ҳар қандай қийинчилик ортидан яхши кунлар келиши, яна улкан бунёдкорлик ишларимиз давом эттишига барчамиз ишонамиз.
Азиз тумандошлар!
Вилоят ҳокимлиги ва кўплаб ташкилотлар ҳамкорлигида қадимий ва навқирон, “Буюк Ипак йўли”нинг қадимий марказларидан бўлган туманимиздаги “Работи Малик”, “Сардоба”, “Дегароний”,“Қосим Шайх”, “Мир Саид Баҳром” ва бошқа тарихий қадамжоларда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Мана бугун бевосита шу ишларнинг давоми сифатида вилоят прокуратураси ташаббуси билан, туман прокуратураси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида, қадимдан савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган шу турган ҳудудимизда,”Ҳунармандчилик расталари” очилиши ёки лўнда қилиб айтсак, ҳунмандчилик бозорини очилаётганлиги барчамизни бирдек ҳурсанд этмоқда.

 

456 2


Чунки тўғрисини тан олиб айтишимиз керак, шу кунгача ҳунармандларимиз ўзлари яратаётган ишларини, меҳнатлари самарасини сотадиган жой мавжуд эмас эди.
Шу турган жой бежисга танланмади, чунки кўплаб хорижий меҳмонлар ва туристларимиз харитадан бу ерларни яхши билишади ва бир бора бўлсада келишга ҳаракат қилади.
Кармана тумани қадимдан цивилизация марказларидан бири бўлганлиги учун, кўплаб тарихий қадамжоларимиз ва маданий мерос объектларимиз бўлганлиги учун ҳам туристларнинг доимий нигоҳида. Ўтган йилларда хорижий туристларнинг сони 2016 йилга нисбатан 4 бароварга ошди, 2019 йилда туманимиздаги объектларга икки мингдан ортиқ туристлар ташриф буюрган. 

456 3


Шунингдек, қухна ва ҳамиша навқирон Бухоро ва Самарқандни боғловчи М-37 магистрали туманимизда ҳар куни минглаб, юз минглаб меҳмонлар нигоҳида эканлиги, туризм бўйича, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича қиладиган ишларимиз нихоятда кўп эканлигидан дарак беради.
Вилоятимиз ва туманимиз ҳунармандлари учун ҳам, туристларимиз учун ҳам бу ҳудудимиз бир ажойиб марказга айланишига ишонаман, шу фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор вилоят прокуратурасига ва тадбиркоримизга раҳмат айтамиз.
Сўзим якунида, яна бир бор барчангизни ушбу қувончли кун билан муборакбод этаман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Хонадонларимиздан қут-барака аримасин!

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
23.09.2020 йил