ЯИМ2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди, прогноз эса 5,4 фоиз даражасида бўлган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хабар қилмоқда.
ЯИМ ўсиш суръати ушбу кўрсаткичнинг 2018 йилдаги даражасидан юқори бўлди (5,1 фоиз). ЯИМ ўсиши асосан саноат (6,4 фоиз - прогноз 5,2 фоиз), қурилиш (11,8 фоиз - прогноз 8,4 фоиз) ва хизматларнинг (6,1 фоиз - прогноз 6,3 фоиз) ўсиши ҳисобига таъминланди.
Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 1 741 долларни ташкил этди ва 2018 йилга нисбатан 13,6 фоизга ўсди (2018 йилда 1 533 доллар).
2017 йилда миллий валюта икки баравар қадрсизланганига қарамай, 2019 йилда ЯИМ доллар қийматида деярли девальвация давридан олдинги кўрсаткичга етди.
Маълумот учун: доллар қийматида 2017 йил ЯИМ 59,1 миллиард долларни, 2019 йилда 58,3 миллиард долларни ёки 99 фоизни ташкил этди.
ЯИМ умумий ўсишида хизматлар соҳасининг улуши 1,9 фоиз, саноат - 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 0,9 фоиз, қурилиш - 0,6 фоиз, соф солиқлар - 0,6 фоизга тўғри келди.

Манба: Kun.uz

 

 

2020 й амалгаАссалому - алайкум ҳурматли йиғилиш қатнашчилари, Аввало барчаларингизни кириб келган 2020 йил билан туман ҳокимлиги ва туман фуқаролари номидан муборакбод этаман. Янги йил юртимизга қут-барака олиб келсин, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин. Тинчилигимизга кўз тегмасин. Ҳаммаларингизга оилавий бахт, фарзандлар камолини кўриб юриш насиб этсин.
Ҳурматли фаоллар, хабарларингиз бор, 2019 йил якунида, 28 декабр куни Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташриф буюриб, вилоятимиз ва туманимизда охирги 2-3 йил ичида бўлаётган ўзгаришлар билан танишиб, бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар бердилар.
Шу билан бирга, Муҳтарам Юртбошимиз 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилдилар ва 2020 йилдаги муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.

2020 йилКармана туман аҳлига 2020 йил кириб келиши муносабати билан маданият ва истироҳат боғида янги йил арчаси байрам дастури намойиш этилди.
Тадбирда туман маданият бўлими ижодий жамоаси ва эртак қахрамонлари томонидан саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастури ташкил этииб, Қорбобо болажонларга ўзининг янги йил совғаларини улашди.

 

Туман ҳокимлиги
ахборот   хизмати
 

янги китоб

Янги китоб

Истеъдодли ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Кўнгил озодадур” китобини ўқиб

Ҳаётда баъзи воқеалар хотирангда қўрғошин сингари шундай қуйилиб қоладики, кўп йиллар ва ҳатто бир умр унинг тафти, ҳароратида юрасан киши.

Бу гапларни бошимдан ўтказганим учун рўй-рост ёзяпман. Чин юракдан айтай: 1991 йилнинг ноябрь ойи мен учун ғоят қувончли ва бутун умр эсда қоларли бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонига биноан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирланган кунларим эди.

ватанпарварЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда пойтахтимизнинг Эски шаҳар қисмида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, кўп қаватли уйлар ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилаётгани Эски шаҳар кўркига кўрк қўшиб, уни пойтахтимизнинг диққатга сазовор масканларидан бирига айлантирмоқда.

Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музей бунёд этилди. Боққа кираверишда буюк ёзувчи ҳайкали ўрнатилди. Бу Эски шаҳарни мазмунан бойитди.