777777

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

66666

ПРЕЗИДЕНТ МУРОПрезидент Шавкат Мирзиёев илм-маърифат ва технологиялар ривожига алоҳида аҳамият қаратди:

“Шарқ донишмандлари айтганидек,
“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм,
Энг катта мерос – бу яхши тарбия,
Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”
Шу сабабли, ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.
Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт.
Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.
Юртимиз “Халқаро ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси” бўйича 2019 йилда 8 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали жудаям орқадамиз.
Аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ, десак, бу ҳам ҳақиқат.
Албатта, “рақамли иқтисодиёт”ни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз.
Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади.
Шу боис, “Рақамли иқтисодиёт”га фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади.
Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради.
Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам самарали воситадир.
Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор.
Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.
Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, мен юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни, таклиф этаман”.
Давлатимиз раҳбарининг таклифи қизғин қўллаб-қувватланди.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати

Президент 1

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Бош вазир номзоди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури кўриб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев янгидан тасдиқланадиган ҳукумат олдида турган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди.
Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик асосий “локомотивлар” бўлиши кераклиги таъкидланди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кейинги беш йилликда 2,5 бараварга ошириш вазифаси ҳам турибди.
Сув ресурслари камайиб бораётган шароитда келгуси беш йилда суғориладиган ерларнинг камида 30 фоизига томчилатиб суғориш ва бошқа сув тежовчи технологияларни жорий этиш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш орқали сув иншоотларининг эксплуатация ва инвестиция харажатларини камида 15 фоизга қисқартириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун нефть-газ ва энергетика тармоғидаги муаммоларни ҳал этиш лозимлигини таъкидлади.

Президент 2

– Ҳукумат бу соҳаларни трансформация қилиш, уларга хусусий секторни фаол жалб этиш, ҳисоб-китобни жой-жойига қўйиш орқали ортиқча йўқотишларни тўлиқ қисқартириш ва талон-торожликларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўриши зарур. Нефть-газ соҳасида 2025 йилда ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 5,2 миллион тоннага ошириш, шундан 4,1 миллиард долларлик 5 та объектни бу йил ишга тушириш керак. Кейинги беш йилликда электр энергияси ишлаб чиқаришни камида 80 миллиард киловатт-соатга етказиш, шундан камида 20 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига таъминлаш талаб этилади, – деди Президент.
Чуқур таркибий ўзгаришлар ва йирик инвестиция лойиҳалари ҳисобига тоғ-кон саноатида маҳсулотлар ҳажмини 2025 йилгача 1,5 баробаргача, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни 3 карра кўпайтириш муҳим вазифалар сифатида белгиланди.
Тўқимачилик ва чарм-пойафзал соҳаларига тўхталар экан, Президентимиз бу тармоқларда маҳаллий хомашёни тўлиқ қайта ишлаб, 2025 йилгача 8 миллиард долларлик экспортни таъминлаш масаласига алоҳида урғу берди.
Юқори технологиялар асосида электротехника саноатини жадал ривожлантириш, маиший техника ва саноат электр ускуналари, кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш лозимлиги қайд этилди.
Автомобилсозлик саноатида 2023 йилгача енгил ва юк автомобиллари ҳамда автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 360 минг донага етказиш, шундан камида 100 минг донасини хорижга экспорт қилиш соҳа масъуллари учун асосий марра бўлади.
Кимё саноати қувватларини модернизация қилиш, табиий газни чуқур қайта ишлаш асосида янги йирик лойиҳаларни амалга ошириш талаб этилади.
Фармацевтика соҳасида кейинги беш йилда маҳаллий дори воситалари ҳажмининг ички бозордаги улушини 45 фоиздан 70 фоизгача ошириш ва экспортни 100 миллион долларга етказиш топшириғи белгиланди.
Хорижий туристлар сонини 12 миллион нафардан ўтказиш учун инфратузилмаларни яхшилаш, меҳмонхоналарни кўпайтириш, транспорт тармоқларини ривожлантириш ва хизматлар сифатини юксалтириш зарурлиги таъкидланди.

Президент 3

– Барча режаларни рўёбга чиқариш ҳисобига ишсизликни 7 фоизгача камайтириб, йилига камида 500 мингта иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини 2 баравар ошириш янги ҳукумат олдидаги муҳим вазифа бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.
Ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, ўртача умр кўриш давомийлигини 76 ёшга етказиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмларини жорий этиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Манба: Uza.uz

Тадбиркор иқтисодиБарчамизга маълумки, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиб, уларнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссаси, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, кўрсатаётган хизматлари барчаси статистик ҳисоботлар орқали ёритилиши, тадбиркорлик ҳаракатининг ривожланиш ҳолати, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида, статистик кузатувлар шаклларини ва уларни тақдим этиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш, соҳага оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари кенг оммасига тушунтириш давлат статистика органларининг муҳим вазифаларидан бири эканлиги айтиб ўтиш жоиздир.

СОЛИҚ 5Bu galgi tuman rahbarlarining yoshlar bilan uchrashuv loyihasi, tuman soliq inspeksiyasi rahbari L.Xayrullayev bilan bo’lib o’tdi.
Uchrashuv jarayonida yoshlar muammo va takliflarini bildirib o’zlarini qiziqtirgan savollrga javob oldilar.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
18.01.2020 йил