- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 3
Кармана туман ҳокими В.Адизовнинг "Тиббиёт ходимлари куни" байрами муносабати билан соҳа ходимларига
Т А Б Р И Г И
Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, азиз тиббиёт соҳаси ходимлари!
Жонажон Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида обрў-эътибори кун сайин ортиб, халқимиз қалбига тинч-осуда ҳаёт, фаровон ва бахтиёр яшаш завқи олам-олам қувонч бахш этиб келаётган шу кунларда, барчамиз юртимизда ҳурмат ва эътиборга лойиқ яна бир касб эгалари– тиббиёт ходимларининг байрамини кенг нишонламоқдамиз.
Шу фурсатдан фойдаланиб, айниқса, айни кеча-кундузда ўзларининг фидокорона меҳнати билан халқимизга мустаҳкам
соғлик-саломатлик улашиб келаётган Сиз азиз тиббиёт ходимларини ва сизлар орқали туманимизнинг барча шифокорлари ҳамда соҳа фидоийларини қутлуғ касб байрамингиз билан самимий табриклайман.
Дарҳақиқат, шифокор деганда, ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда қалб меҳри ва касб масъулияти билан шифога муҳтож беморларни даволаб, дардларига дармон бўлаётган, улар соғлигини тиклаётган, мураккаб ва оғир пайтларда инсонлар ҳаётини сақлаб қолиб, қайта умр бағишлаётган, соғлом авлодлар дунёга келишига ўз ҳиссаларини қўшиб, кўплаб оилаларга олам-олам қувонч улашаётган, ўз қасамёдларига содиқ, соғлигимиз посбонлари намоён бўлади ва албатта ҳар биримизни уларга бўлган чексиз ҳурмат ва миннатдорчилик туйғулари чулғаб олади.
Зеро, юртбошимиз "Мамлакатимизда туб янгиланишларни аввало ижтимоий ҳаётимизнинг энг муҳим йўналишлари бўлмиш тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишдан бошлаганимиз бежиз эмас. Чунки, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир. Фақат соғлом инсон ва соғлом халқ мислсиз ишларга қодирлигини ҳаммамиз яхши англаймиз!" дея сўз юритганларида Сиз азиз тиббиёт ходимларининг нақадар юксак шарафга лойиқ эканлигингизни янада чуқур ҳис этамиз.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда тиббиёт ходимлари кунининг кенг нишонланиб келинаётганлиги ҳам сиз соҳа ходимларига бўлган ҳурмат ва эътибор намунасигина эмас, балки табиатнинг бетакрор мўъжизаси инсон ва унинг саломатлигига эҳтиром рамзи ҳамдир.
Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида инсон ҳаёти учун муҳим ва зарур соҳалардан бири бўлган – соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Айниқса, сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, барча бўғинларда тиббиётнинг энг замонавий технологиялар билан жиҳозланишининг кўламини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.
Хусусан, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, санитария-эпидимология соҳасини тубдан такомиллаштириш ва бошқа йўналишларда муҳим ҳужжатлар ва дастурлар қабул қилиниши натижасида одамларнинг нафақат саломатлиги таъминланиб, балки умри узайиб, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий салоҳияти юксалишига замин яратмоқда.
Бунинг натижасида Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита раҳнамоликларида юртимизда соғлиқни сақлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, юксак тараққий топиши билан бир қаторда, халқимиз учун тиббиёт соҳасида барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилганлигига, тизим ходимларининг машаққатли меҳнатлари ўз қадрини топганлигига барчамиз бирдек гувоҳмиз.
Шунингдек бугун туманимизда тиббиёт соҳасида қўлга киритилаётган барча ютуқлар замирида албатта бу тизимда самарали фаолият юритиб келаётган 2 минг нафардан ортиқ шифокор, ҳамшира ва соҳа ходимларининг беқиёс ҳиссаси борлиги ҳамиша барчамизга олам-олам қувонч ва ифтихор бағишлайди.
Азиз соҳа ходимлари!
Сизларни ва сизлар орқали туманимизнинг барча соғлиқни сақлаш фидойиларини "Тиббиёт ходимлари куни" байрами билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, шарафли ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман.
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 281
Эрталабки бадантарбия соғлом ҳаёт асоси
Тонгда 15 дақиқа бадантарбия қилган кишининг хотираси ўткирлашади, ақли ва кўзи равшанлашиб, ҳаракат-таянч тизими фаолияти яхшиланади. Ошқозон-ичак касалликларидан ҳам узоқ юради. Бир сўз билан айтганда, эрталабки бадантарбия соғлом авлод пойдеворидир.
Айни шу пойдеворни мустаҳкамлашда, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги саломатлик, травматология ва жаррохлик бўлими ходимлари соғлом турмуш тарзини эрталабки бадантарбия машқларидан бошлашмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
27.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 504
ПАЙТДА ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ОЛТИ НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА
Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 6 нафарга етди.
Маълумки, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган эди. Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 269
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан “Уйрот” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлди.
Ушбу қишлоқ оилавий поликлиника ҳудуддаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 18 минг аҳолига хизмат қилишга ихтисослашган бўлиб, эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача тиббий хизмат кўрсатилса, тунда тез ёрдам бўлими шифокорлари навбатчилик қилишади.
Туман ҳокими Ф.Умаров ташрифи давомида поликлиникада жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, умумий амалиёт шифокорлари ва ультратовуш текшируви мутахассислиги бўйича фаолият юритаётган врач ва ҳамширалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, бинонинг қишки мавсумга тайёрланганлик ҳолатини яна бир бор кўздан кечирди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
10.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 306
Бугун 21 февраль куни Кармана туман тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Ҳазора” МФЙ ҳудудида жойлашган 3-қишлоқ оилавий поликлиникасида терапия ва тиббий реабилитация илмий – амалий марказининг малакали мутахассислари томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.
Ушбу тиббий кўрик аҳоли саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини юксалтиришга қаратилиб, 350 нафар фуқаролар жалб этилди.
Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
21.02.2020 йил