скачанные файлы 2Ҳозирги кунда бутун дунёда ўсма касалликлари энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бунинг олдини олиш мақсадида ривожланган 102та мамлакатда бачадон бўйни раки касаллигига қарши эмлаш тизими жорий этилган. Бу мамлакатлар қаторида республикамиз ҳам эмлаш модулига аъзо бўлгани юртимизда аёллар ва ўсмир қизлар соғлигига алоҳида эътибор қаратилаётганининг яққол далилидир.
Одам папиллома вируси тери ва тананинг турли қисмларидаги шиллиқ қаватларни зарарловчи вируслар гуруҳи ҳисобланади.Унинг энг хавфли томони бачадон бўйни саратонига олиб келишидир. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йилига 1660 нафарга яқин аёл бачадон бўйни саратонидан аъзият чекади. Булардан 585 нафарида эса ўлим ҳолати кузатилади. Ушбу вирусга қарши эмлаш эса 90 фоиз ҳолатда бачадон бўйни раки касаллигининг олдини олади. Эмлашдан сўнг организмда антетана ишлаб чиқарилиб, ўзини ҳимоя қилиш тизими шаклланади ва вирусга қарши кучли иммунитет пайдо бўлади.
Яқинда Кармана тумани тиббиёт бирлашмасида ушбу мавзуга оид семинар ташкил этилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси, Оила илмий-амалий маркази, халқ таълими бўлими, туман “Маҳаллалар Кенгаши” ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда бачадон бўйни раки, унинг юқиш йўллари,олдини олиш ва даволаш чоралари тўғрисида маълумотлар берилди.
Биринчи навбатда 9 ёшли қизларни эмлаш тавсия қилинганлиги сабабли туманимизда2010 йилда туғилган қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, гуруҳларга бўлинган ҳолда эмлаш жадвали ташкил этилади. Унга биноан, 9 ёшли қизлар 6 ойлик интервал билан икки маротаба эмланади. Ҳозирда умумий амалиёт шифокорлари ва мактаб ҳамширалари ўқитилмоқда.


Гулруҳ Рўзиева  тумани  тиббиёт бирлашмаси
бошлиғининг Оналик ва болаликни муҳофаза
қилиш ўринбосари. 20.09.2019 й