хамшираларЭрталабки бадантарбия соғлом ҳаёт асоси

Тонгда 15 дақиқа бадантарбия қилган кишининг хотираси ўткирлашади, ақли ва кўзи равшанлашиб, ҳаракат-таянч тизими фаолияти яхшиланади. Ошқозон-ичак касалликларидан ҳам узоқ юради. Бир сўз билан айтганда, эрталабки бадантарбия соғлом авлод пойдеворидир.

Айни шу пойдеворни мустаҳкамлашда, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги саломатлик, травматология ва жаррохлик бўлими ходимлари соғлом турмуш тарзини эрталабки бадантарбия машқларидан бошлашмоқда.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
27.11.2020 йил

о 1АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан “Уйрот” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлди.

Ушбу қишлоқ оилавий поликлиника ҳудуддаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 18 минг аҳолига хизмат қилишга ихтисослашган бўлиб, эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача тиббий хизмат кўрсатилса, тунда тез ёрдам бўлими шифокорлари навбатчилик қилишади.

Туман ҳокими Ф.Умаров ташрифи давомида поликлиникада жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, умумий амалиёт шифокорлари ва ультратовуш текшируви мутахассислиги бўйича фаолият юритаётган врач ва ҳамширалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, бинонинг қишки мавсумга тайёрланганлик ҳолатини яна бир бор кўздан кечирди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
10.11.2020 йил

тиббий кўрик 1Бугун 21 февраль куни Кармана туман тиббиёт бирлашмасига қарашли, “Ҳазора” МФЙ ҳудудида жойлашган 3-қишлоқ оилавий поликлиникасида терапия ва тиббий реабилитация илмий – амалий марказининг малакали мутахассислари томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.
Ушбу тиббий кўрик аҳоли саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини юксалтиришга қаратилиб, 350 нафар фуқаролар жалб этилди.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
21.02.2020 йил

ССВ коронаПАЙТДА ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ОЛТИ НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА


Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 6 нафарга етди.
Маълумки, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган эди. Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Тез тиббийЮртбошимиз томонидан ўтган йил январь ойида "Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Қарорнинг ижроси юзасидан Кармана туманида тез тиббий ёрдамнинг намунали йўлга қўйилганлиги исботланди.
“Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам шифокори” номинацияси бўйича тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Рўзимуродова Махлиё Республикада фахрли 3-ўринни ва “Йилнинг энг яхши педиатри” номинацияси бўйича кўп тармоқли марказий поликлиника педиатри эргашева манзура қобиловна республикада фахрли 2-ўринни эгаллади ва соғликни сақлаш вазирлигининг эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги
ахборот   хизмати
11.12.2019 й