АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ — ЭЪТИБОРДА
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида ташкил этиб келинаётган “Саломатлик” поезди тадбирлари мамлакатимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг тиббий профилактика ишларини яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда.
Яна бир бор ўтказилаётган мазкур тадбир вилоятимиз ҳудудида давом этмоқда.
“Саломатлик” поездининг махсус вагонларида вилоятимизга ташриф буюрган юқори малакали шифокорлар Навоий, Конимех, Қарақата, Мустақиллик, Аджибугут, Қизилқудуқ, Бузаубай, Учқудуқ II станцияларининг яқин ҳудудларида яшайдиган аҳоли билан бирга марказий шифохонларда ҳам беморларни тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.
Жараёнда аҳолига бепул доридармонлар билан бирга кийим-кечак, озиқ-овқат тарқатиш билан боғлиқ 13,4 миллиард сўмлик мурувват ёрдамлари кўрсатилади.
Ўз мухбиримиз.
03.05.2017