- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 226
Кармана тумани ҳокими Ф.С.Умаровнинг Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицерлар ҳамда Қуролли Кучларимиз фахрийлари, қадрли тумандошлар!
Шу кунларда барчамиз яна бир қутлуғ
сана – Қуролли Кучларимизнинг 31 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар, эзгу ниятлар билан қарши олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, офицерлар, Қуролли Кучларимиз фахрийларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини ушбу қутлуғ байрам билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Қадрли тумандошлар!
Муҳтарам Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан “Бугунги Қуролли Кучларимиз беш йил олдинги армия эмас. Мудофаа доктринамиз бўйича қилинган ишлар натижасида миллий армиямизнинг салоҳияти ҳар томонлама ўсишга эришди” дея айтган сўзлари азиз аскар ва зобитлар, Қуролли Кучларимиз вакилларининг юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда, сарҳад-ларимиз даҳлсизлигини, тинч ва фаровон ҳаётимизни ҳимоя қилишдаги ҳиссаларига берилган юксак эътироф дея билиб, юрт ҳимоячилари фаолиятининг нақадар шарафли эканлигини англаб, қалбимизга уларга нисбатан чексиз ҳурмат жўш уради.
Юрт фарзандлари учун Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш — бурч, Ватанни қўриқлаш — шараф, аскарлик — баркамоллик тимсолига айланиши билан бирга, миллий армиямиз ёшларимиз учун жисмоний тобланиш, чиниқиш, маҳоратини ошириш ва юксак инсоний фазилатларни мужассам этадиган, улар қалбида садоқат, жасорат ва матонат туйғуларини мустаҳкамловчи чинакам ҳаёт мактабига айланиб бормоқда.
Қадрли тумандошлар, азиз ҳарбийлар!
Хабарингиз бор Мухтарам юртбошимиз
томонидан – ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бундай иш усули жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун имкон берди. Энг муҳими, “Армия ва халқ – бир тан-у бир жондир” деган улуғ ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ана шундай саъй-ҳаракатларимиз натижасида, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари республикамиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишнинг чинакам кафолати бўлмоқда.
Энг асосийси, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарга қарши муносиб зарба бера оладиган эл-юрт таянчи ва суянчига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланди.
Бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада самарали ташкил этишимиз шарт.
Хусусан, мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, бўлинмаларни бошқаришда ахборот технологияларини кенг қўллаш, жанговар тайёргарлик ва касбий маҳоратни ошириш – бундан кейин ҳам устувор вазифа бўлиб қолади, албатта.
2022 йил декабрь ва 2023 йилнинг январ ойларини Республикамизда “Ватанпарварлик ойлиги” эълон қилинган эди, ушбу ойлик доирасида туман хокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими ва туманда жойлашган 7259 хамда 99368-сонли харбий қисмларнинг мард ва жасур ҳарбийлари иштирокида умумтаълим мактаблари ва маҳаллаларда “Армия ва халқ – бир тан-у бир жондир” , “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” деган умумий шиор остида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирларда, ҳарбийларнинг жасурлигини намойиш қилган чиқишлар, харбий қурол аслахаларнинг кўргазмаси ва бошқа спорт тадбирлари, келажакда ушбу касбни эгаллашни истаётган ёшларимиз учун махорат мактаби бўлди десак адашмаган бўламиз.
Ҳурматли ҳарбийлар ва азиз тумандошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор қутлуғ сана — Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва Ватанимиз тинчлиги йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилайман. Ушбу байрам хонадонларингизга чексиз қувонч, файзу барака, фаровонлик олиб келсин!
Юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 243
IKA YILNING ENG YAXSHILARINI E’LON QILADI
Xalqaro Kurash assosiasiyasi 2022 yil yakunlariga ko‘ra turli nominasiyalar bo‘yicha yilning eng yaxshi kurashchilarini aniqladi.
Janubiy Koreyaning Seul shahrida o‘tkazilgan Milliy Olimpiya qo‘mitalari assosiasiyasi Bosh assambleyasi doirasida Xalqaro Kurash assosiasiyasi Prezidenti, Osiyo Olimpiya Kengashi Osiyo o‘yinlari Bosh direktori Haydar Farmon va Afrika Olimpiya qo‘mitalari assosiasiyasi Prezidenti Mustafo Berraf o‘rtasida uchrashuvda Kurashni Afrika yoshlar o‘yinlari tarkibiga kiritish bo‘yicha kelishuvga erishildi.
Mazkur voqealik Xalqaro Kurash assosiasiyasi tomonidan yilning eng muhim voq’yeligi deb topildi. Endilikda Kurash bo‘yicha bahslar Osiyo va Afrika yoshlar o‘yinlari dasturida bo‘lib o‘tadi.
Shuningdek, An’aviy tarzda bir necha nominasiyalarda yilning eng yaxshilari e’tirof etildi.
Xususan, 81 kg vazndagi Karmanalik kurashchi Umid Esanov “Yilning eng yaxshi erkak kurashchisi”, deb e’lon qilindi.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 242
КАРМАНАЛИК ЎҒЛОН ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ
Жорий йилнинг 23-28-ноябрь кунлари Ҳиндистон давлатининг Пуна шаҳрида катталар ўртасида бўлиб ўтган спортнинг кураш тури бўйича 13 - жаҳон чемпионатида Карманалик Эсанов Умид Мансур ўғли иштирок этиб, мутлоқ ғолибликни қўлга киритган ҳолда жаҳон чемпиони бўлди.
Бугун Кармана туманидаги Сардоба маҳалласида жаҳон чемпионини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда туман аҳли иштирок этишди.
Карманалик чемпион ўғлонга келгусида бунданда катта ютуқларга эришган ҳолда юртимиз байроғини чўққиларга кўтаришида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 242
Karmana tuman hokimi F.S.Umarovning tuman ahliga yangi yil bayram
TABRIGI
Hurmatli, tumandoshlar. Qadrli do‘stlar!
Betakror diyorimizga yangi – 2023-yil kirib kelmoqda.
Siz azizlarni, mo‘tabar nuroniylarimiz, mehribon opa-singillarimiz, navqiron yoshlarimizni – ko‘p millatli butun xalqimizni ushbu go‘zal ayyom bilan chin qalbimdan tabriklayman.
Barchangizga sihat-salomatlik, tinchlik-xotirjamlik, baxtu saodat va farovonlik tilayman.
Aziz do‘stlar!
Darhaqiqat, bugun tumanimiz markazi va qaysi qishlog‘iga bormang, ertangi kun zavqi bilan yonib yashayotgan, yurt obodligi uchun halol mehnat qilayotgan tumandoshlarimizning yuzu ko‘zlaridan shukronalik tuyg‘ularini ilg‘ash qiyin emas. Eng asosiysi, qo‘lga kiritayotgan ulkan yutuqlarimiz zamirida zahmatkash xalqimizning halol mehnatlari mujassamdir.
Ayniqsa, bugun bor kuch va imkoniyatlarimiz yurtimiz taraqqiyotiga safarbar etilgan bir paytda, amalga oshirilayotgan izchil islohotlar va oqilona siyosat samaradorligi xalqimiz turmush tarzini yangi bosqichga ko‘tarish, aholini ijtimoiy himoya qilish, keksalarimizni qadrlash, eng muhimi, tinchlik-totuvlik, mustaqillikni asrab-avaylash, ozod va obod Vatan barpo etish jabhalarida yaqqol namoyon bo‘lmoqda.
Shuni mamnuniyat bilan alohida ta’kidlash lozimki, ushbu yilda har bir soha bo‘yicha ko‘plab natijalarga erishilib, bunyodkorlik, aholi hayot darajasini yaxshilash va yurt farovonligi yo‘lida muhim ahamiyatga ega bo‘lgan keng ko‘lamli ishlar amalga oshirildi.
Xalqimizning turmush darajasi yaxshilanib bormoqda. Tumanda joriy yilda ko‘plab ijtimoiy soha obyektlarining qad rostlashi, sanoatning jadal suratlar bilan rivojlanayotganligi, tadbirkorlik faoliyatining yanada avj olayotganligi buning yorqin misolidir. Yil davomida tadbirkorlikni faol qo‘llab-quvvatlanishi, turli sohalarda investison dasturlarning hayotga tadbiq etilishi natijasida tumanda sezilarli investitsion muhit yaratildi.
Yangi yilda ham ulkan ezgu ishlarni birgalikda davom ettiramiz. Ko‘zda tutilgan ushbu ishlarning barcha-barchasi, hech shubhasizki, o‘zining mantiqiy yakuniga yetkaziladi, ko‘zlangan maqsadga erishiladi.
Aziz tumandoshlar!
Shu go‘zal oqshomda barchamizning niyatimiz, tilagimiz bitta:
yurtimizda yashayotgan har bir oila, har bir inson murod-maqsadiga yetsin!
Jonajon O‘zbekistonimiz gullab-yashnasin, dunyomiz tinch bo‘lsin!
Kirib kelayotgan 2023-yil ona diyorimizga fayzu baraka, yangi yutuq va zafarlar olib kelsin!
Yangi yil barchamizga muborak bo‘lsin!
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 252
КАРМАНАЛИК ЁШЛАР БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ СОВРИНДОРЛАРИ БЎЛДИЛАР
Айни кунларда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг Республика босқичи қизғин паллага кириб, ғолиб спортчилар аниқланмоқда. Ушбу мусобақаларда Карманалик ёшлар ҳам муносиб иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олмоқдалар. Жумладан, Кармана тумани Шибзон маҳалласининг ёшлари Ўктамова Юлдуз, Исмоилова Дилбар ва Болтаева Мунисалар "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 22-26 ёш тоифасида спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича жамоавий йўналишда қиз болалар ўртасида фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.
Шунингдек, Аллон маҳалласининг ёшлари Пардаев Шахзод, Жалилов Жамшид ва Ҳалимов Достонлар "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 22-26 ёш тоифасида спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича жамоавий йўналишда ўғил болалар ўртасида 3-ўринни эгалладилар.