Оила маркази2020 йилнинг 7 ва 8-февраль кунлари Кармана туман “Оила” маркази ҳузурида ташкил этилган “Ёшларни оилага тайёрлаш”га йўналтирилган 16 соатлик ўқув курси ўтказилди.
Ушбу ташкил этилган ўқув курси соатларида “Оила ҳаётининг психологияси” мавзусида тумандаги 2-мактаб психологи Г.Маҳмудова, “Диний аҳлоқий тарбия” мавзусида туман имоми М.Мустапоев, “Маънавий қадриятлар” мавзусида туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова, “Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар” мавзусида Ж.Хамраев, “Репродуктив соғлик, йигит ва қизларга” мавзусида уролог Ш.Бозоров ва генеколог Г.Рўзиевалар дарс соатлари ўтишди.

ҳоким 12020 йил 10 февраль куни Кармана туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ф.Умаровнинг эркин очиқ мулоқот шаклидаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 1-сектор ҳудудидан уюшмаган ёшлар, ёш тадбиркорлар ва бошқа етакчилардан иборат 70 дан зиёд йигит-қиз ҳамда туман ҳокими ўринбосари, ташкилот раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши масъул ходимлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда ёшларни иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун тижорат банклардан кредит олиш масалаларида, туман ҳокими Ф.Умаров масъул раҳбар ходимларга оилавий шароитларни жойига чиқиб ўрганишимиз ҳамда тажриба асосида кўрсатмалар бериш кераклигини такидлаб ўтди.

Олий таълимЎзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди
2020 йил 4 февраль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.
Вазирлик хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГМамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммарни тезкорлик билан ҳал қилиш борасида тизим яратилди.
Жумладан, ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил қилинган эди. Эндиликда, мазкур қабулхона ҳузурида Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Кармана тумани ҳокими ва Кармана туманидаги Бош вазирининг қабулхонасининг қўшма қарори асосида туманимизда ҳам Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши тузилди ҳамда унинг Низоми тасдиқланди.
Хўш, мазкур кенгашнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

ТАДБИРКОРБарчамизга маълумки, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиб, уларнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссаси, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, кўрсатаётган хизматлари барчаси статистик ҳисоботлар орқали ёритилиши, тадбиркорлик ҳаракатининг ривожланиш ҳолати, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида, статистик кузатувлар шаклларини ва уларни тақдим этиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш, соҳага оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари кенг оммасига тушунтириш давлат статистика органларининг муҳим вазифаларидан бири эканлиги айтиб ўтиш жоиздир.