обод 2Кармана тумани Азамат МФЙда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида 2020 йилда амалга ошириладиган “Обод маҳалла” дастурида режалаштирилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Ушбу 1-сектор ҳудудида жойлашган Азамат маҳалласида 582 та хонадонларда 2730 та аҳоли истиқомат қилмоқда.
Мазкур, Азамат МФЙда “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида кенг кўламдаги ишлар жумладан, 12,7 км марказий ва ички йўлларда жорий таъмирлаш ва асфалть ётқизиш, 15 км ичимлик сув тармоғини реконструкция қилиш, тунги ёритиш, электр, газ тармоқларини яхшилаш ҳамда бошқа бунёдкорлик ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.


Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари томонидан маҳалланинг чирой очишида дастурга киритилган вазифаларни ўз муддатида бажариш тўғрисидаги, туман ҳокимининг топшириғи тегишли мутасаддиларга етказилди ва йиғилиш маҳалла фаолларининг бу хайрли ишларнинг амалга оширилиши, бизда ўзимизнинг беминнат ҳиссамизни қўшиш истагини пайдо қилди деган сўзлари билан якунланди.

обод 5

 

Туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
4.03.2020 йил