- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 373
ТУМАН МАРКАЗИДАГИ I БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Кармана туман марказида жойлашган 1-мактабгача таълим ташкилоти қайта қурилди. 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланаган ушбу иншоот қурилишини “Ғолиб Бегзод” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари амалга оширдилар.
Мазкур боғча 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарори билан 2020 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастурига асосан бунёд этилди. Архитектура лойиҳалари асосида замонавий, шинам қурилган бу масканнинг очилиши нафақат болажонларнинг, балки ота-оналарнинг ҳам қувончига сабабчи бўлди.
Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев мазкур мактабгача таълим ташкилотининг ёш авлоднинг замонавий таълим-тарбия олишларига кенг имкониятлар яратишини таъкидлаб ўтди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 22.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 371
Кармана туман адлия бўлими томонидан "Деҳқон" маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.
Туман адлия бўлими томонидан 20 апрель куни туманнинг "Деҳқон" МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда аҳолининг ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ўтказиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, банк кредитлари ҳисобига тадбиркорликни амалга ошириш ва бошқа бир қанча масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди ҳамда ушбу мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қабул карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар томонидан билдирилган 12 та мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, 3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хусусан, "Деҳқон" маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро жорий йил март ойида жамоат ишларига жалб этилганлиги, аммо бугунки кунга қадар иш ҳақи берилмаётганлиги юзасидан қилинган мурожаатлари жойида ўрганилди ва иш ҳақларини ундириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Сўнг, аҳоли учун янги қабул қилинган қонун хужжатлари юзасидан манзилли тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.
Кармана тумани адлия бўлими 21.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 377
ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Кармана туманидаги “Дўрман” маҳалласи ҳам туманимиздаги энг намунали маҳаллалардан бирига айланди. Қарийб, 3 ой давомида маҳалла биносини қайта таъмирлаш ишлари қизғин давом эттирилиб, замонавий лойиҳалар асосида бино мукаммал таъмирланди. Бино атрофи ободонлаштирилиб, нуронийлар учун суҳбатгоҳлар қурилди.
Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров тадбир иштирокчиларини янги маҳалла гузарида барпо этилган туман давлат хизматлари марказининг филиали, аёллар маслаҳат кенгаши, аёллар фитнес клуби, оталар чойхонаси, сунъий қопламали футбол стадиони, болажонлар учун қурилган турли аттракцион қурилмалар билан яқиндан таништирди.
Маҳалла биноси ёнидаги янги тикувчилик корхонаси, замонавий ўйингоҳлар, мўъжазгина истироҳат боғи, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, савдо дўконлари – барчаси яхлитликда ҳақиқий маҳалла гузари кўринишини олди.
-Мен Дўрмон маҳалласидаги юз йиллик ўзгаришларни ўз кўзим билан кўрганман, -дейди 101 ёшли уруш ва меҳнат фахрийси Пирназар бобо Турдиев. - Аммо бугунгидек кўркам, обод маҳалла гузарини биринчи бор кўришим. Шундай муборак кунларда невара-чевараларимни етаклаб келган оёқ-қўлимга куч-қувват бағишлаган, шундай яхши бунёдкорликларни кўриш учун кўзимга нур ато этган яратганга шукрона келтираман. “Инсоннинг қўли гул” деганлар ота-боболаримиз. Маҳалламизни обод қилишга ҳисса қўшган барча инсонларга, шу жумладан, вилоят, туман ҳокимларига маҳалладошларимиз номидан катта раҳматлар айтаман. Юртимиз бундан-да гуллаб-яшнаб, янада обод диёрга айланишини тилайман.
Очилиш тадбирида иштирок этган Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган бундай бунёдкорликлар вилоятдаги барча маҳаллаларда ҳам босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилаётгани, бу борада “Дўрман тажрибаси”ни вилоят миқёсида оммалаштириш тавсия этилганлигини таъкидлаб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев, НКМК бош директори Қ.Санақулов ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати 20.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 390
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЯНГИ МАҲСУЛОТНИНГ ИЛК ХАРИДОРИ БЎЛДИ
Бугун намунали “Дўрман” маҳалласининг янги гузари ҳамда “Дўрман текстил” тикувчилик корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”дан чиқиб, янги тикувчилик корхонасида иш бошлаган 100 нафар маҳаллий хотин-қиз ўз оиласининг моддий даромадига муносиб ҳиссасини қўшадиган бўлишди. Қисқа муддатли ўқув курсларида тикувчилик касбининг сир-асрорларини пухта ўрганган чевар хотин-қизлар эндиликда бор маҳоратларини амалиётда кўрсатишларига имконият яратилди.
Замонавий тикув дастгоҳлари ўрнатилган ушбу янги корхонада ишлаб чиқарилаётган сифатли ўнлаб турдаги маҳсулотларни нафақат ички бозорлар эҳтиёжларини қондиришга йўналтириш, балки хорижга ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 353
ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ...
Ўзбекистонда фуқаролар ўртасида коронавирус юқтириш ҳолатлари ошаётгани сабаб жори йилнинг 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилди, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланди, шунингдек 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.
2021 йилнинг 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистонда 18 апрелдан коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.