- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 358
Карманада “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Бугун Кармана туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ва туман ҳокими Фахритдин Умаровлар иштирокида туман ёшлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ёшларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётгани билан қизиқиб, уларга давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар учун катта имкониятлар яратилаётгани ва бу имкониятлардан ёшларни тўлақонли фойдаланишлари лозимлиги тўғрисида тўхталиб, самимий маслаҳатларини берди.
Шундай сўнг, “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ташкил этилган учрашувда туманимиз ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазир Раҳмат Маматов ва туман ҳокими Фахритдин Умаровга мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредит маблағлари ажратиш, яшаш манзилида доимий рўйхатга олиш, уй-жойга муҳтожлик ва бошқа шу каби ўз ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида бўлди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган ушбу учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг аксарияти мазкур учрашув чоғидаёқ ҳал қилинди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг айримлари ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли, тегишли соҳа мутасаддиларига масалалар ечими бўйича топшириқлар берилди ва мурожаатчининг яшаш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, муаммолар ечимининг назорати тегишли сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди.
Тадбир сўнгида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 10 нафарига компьютер жамланмаси, 10 нафарига тикув машинаси ва 10 нафар ёшларга мотокультиватор техникалари “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан ажратилиб, вазир Раҳмат Маматов бошчилигида жами 30 нафар ёшларга 231 млн сўмлик субсидия асосида моддий техникалар топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 9.06.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 493
“Ташаббус - 2021”. Ғолиб ва совриндорлар аниқланди
Кармана туман ҳокимлигида “Ташаббус - 2021” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш ва юқори натижаларга эришаётган тадбиркорлик субъектларини муносиб рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур кўрик-танловда ғолибларни аниқлаш ўтган йилгиларга нисбатан анча қийин бўлди.Сабаби, жорий йилги кўрик-танловда қатнашаётган иштирокчиларнинг кўпчилигини юқори натижаларга, салмоқли ютуқларга эришиб келаётган тадбиркор ва фермерлар ташкил этди. Шунингдек, кўрик-танловда тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ўзининг ранг-баранглиги билан ажралиб турди.
Ҳаққоний, шаффоф ва одилона ўтказилган кўрик-танловнинг комиссияси тақдим этган якуний хулосаларига кўра, саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида фахрли 1-ўринга “Ихлос Электрик” МЧЖ (М. Ўринов), 2-ўринга “Навоийшибенхомашё” МЧЖ (С. Самадов), 3-ўринга “Бентонете” МЧЖ (Ф. Фармонов) кичик бизнес субъектлари лойиқ топилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 356
КАРМАНАЛИК ЁШЛАР УЧУН “БИЗНЕС САЁҲАТ” УЮШТИРИЛДИ
Кармана туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорликда ҳудуддаги тадбиркорлик субеъктларига уюшмаган ёшлар иштирокида “Бизнес саёҳат” ташкил этилди.
Тадбир аввалида, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Уринов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Ф.Юсуповлар ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида ёшларни касб-ҳунарга қизиқишлари, келгусидаги режалари ва фикр-мулоҳазалари тингланиб, тадбиркорлик фаолияти асослари ҳамда ёш тадбиркорларга яратилаётган бугунги кун имкониятлари хусусида тушунчалар берди.
Шундан сўнг тингловчилар “Кармана Асл Дон” ун ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти, “Дўрман текстил” ва “Азия гранд” замонавий иссиқхона тадбиркорлик субъектларига ташриф буюришди.
Жараёнда ёшлар катта тажрибага эга бўлган тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, бизнесни ташкил этиш, бошқариш ва қандай қилиб яхши натижаларга эришиш бўйича зарур тавсияларни олишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 3.06.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 404
"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!"
Кармана туманидаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зулфия Мўминова ва эстрада хонандалари Мардон Отажонов ҳамда Камрон Отажоновлар иштирок этишди.
Шу каби Республика тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирокидаги маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ҳамда концерт дастурлари бугун туманимизнинг “Ҳазора” маҳалласида 15:00 да ва “Дўрман” маҳалласида 19:00 да бўлиб ўтади.
Мазкур дастурларимизга туманимиз фуқароларини таклиф қиламиз.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 3.06.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 361
“Дўрман” маҳалласида тадбир
Кармана туман “Дўрман” маҳалласида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва маҳалладаги ёшлар ўртасида 1 - Июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бахтиёр элнинг бахтли фарзандларимиз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда болалар ўртасида спорт, маданият ва санъат йўналишларида турли танлов ҳамда мусобақалар ташкил этилди. Айниқса, бахтли болаликни ўзида акс эттирувчи асфальтга расм чизиш, қўшиқ куйлаш, рақс танловлари барчада ўзгача қизиқиш уйғотди. Қувонарлиси, маҳалладаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган эртак қахрамонларининг чиқишлари жажжи болажонлар қалбига олам-олам қувонч бағишлади.
Тадбирда сўз олган Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири И.Ёдгоровнинг “Азиз болажонлар! Сизлар дунёдаги энг бахтли болаларсиз. Чунки юртимизда ёш авлод камолоти учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Замонавий боғчалар, кўркам мактаблар, маҳаллаларда болалар майдончалари барпо этилган. Жумладан, Дўрмон маҳалласидаги яратилган шарт-шароитлар ҳеч бир шаҳарникидан қолишмайди. Нафақат таълим муассасаларида, ҳатто маҳалла биносида ҳам муҳтарам Юртбошимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш учун барча қулайликлар яратилган” деган сўзлари иштирокчилар қалбига байрамона шукуҳ бахшида этди.
Тадбир сўнггида танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этган болажонларга совғалар улашилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 1.06.2021 йил