- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 382
2020 йил 10 февраль куни Кармана туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ф.Умаровнинг эркин очиқ мулоқот шаклидаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 1-сектор ҳудудидан уюшмаган ёшлар, ёш тадбиркорлар ва бошқа етакчилардан иборат 70 дан зиёд йигит-қиз ҳамда туман ҳокими ўринбосари, ташкилот раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши масъул ходимлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда ёшларни иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун тижорат банклардан кредит олиш масалаларида, туман ҳокими Ф.Умаров масъул раҳбар ходимларга оилавий шароитларни жойига чиқиб ўрганишимиз ҳамда тажриба асосида кўрсатмалар бериш кераклигини такидлаб ўтди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 393
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммарни тезкорлик билан ҳал қилиш борасида тизим яратилди.
Жумладан, ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил қилинган эди. Эндиликда, мазкур қабулхона ҳузурида Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Кармана тумани ҳокими ва Кармана туманидаги Бош вазирининг қабулхонасининг қўшма қарори асосида туманимизда ҳам Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши тузилди ҳамда унинг Низоми тасдиқланди.
Хўш, мазкур кенгашнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 358
Барчамизга маълумки, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиб, уларнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссаси, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, кўрсатаётган хизматлари барчаси статистик ҳисоботлар орқали ёритилиши, тадбиркорлик ҳаракатининг ривожланиш ҳолати, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида, статистик кузатувлар шаклларини ва уларни тақдим этиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш, соҳага оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари кенг оммасига тушунтириш давлат статистика органларининг муҳим вазифаларидан бири эканлиги айтиб ўтиш жоиздир.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 351
Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди
2020 йил 4 февраль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.
Вазирлик хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 391
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш орқали мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини янада кенгайтириш ҳамда болаларнинг мактабгача таълими билан кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2018-2019 йилларда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтларидан эквиваленти 200,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар жалб қилинганлиги;