ОТАЛАРМАСЪУЛИЯТСИЗ “О Т А Л А Р”

Бугунги карантин даврида Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бола ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида қарздор “оталар”дан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишларига алоҳида масъулият билан ёндошилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида туманда 1642 нафар қарздорлардан вояга етмаган болаларининг таъминоти учун алимент пуллари ўз вақтида ундирилиши таъминланиб келинмоқда.

ҒАЛЛА КАРМАНА ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМИ АВЖИДА!

Карманалик деҳқонларимиз меҳнати билан етиштирилган ризқу рўзимиз ғалла мавсуми бошланди. Туман ҳокими раҳбарлигида мавсумни уюшқоқлик билан қисқа муддатларда якунлашга бел боғлаган механизаторлар, ташувчи техника ҳайдовчилари ва отряд аъзоларига куч-қувват тилаймиз.

Туман ҳокимлги ахборот хизмати
9.06.2020 йил

ФУЗАЙИЛ"ХЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТТА ҚОЛМАЙДИ"!!!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Кармана туман филиали билан ҳамкорликда 30-июнь "Ёшлар куни" муносабати билан "Ёшлар ойлиги" доирасида тумандаги кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандларига озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
05.06.2020 йил

ШТАБ ПАНДЕМИЯ БЎЙИЧА ТУМАН ШТАБИ ФАОЛИЯТИДАН

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ҳар томонлама тезкор чоралар кўриш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялашда манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ташкил этилган Кармана туман штаби фаолият юритмоқда.
Туман ҳудудида дезинфекция ишлари ва карантин қоидаларига риоя қилиш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда орлиқ масофани сақлаш, тиббий ниқоблардан фойдаланиш ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш каби огоҳлантирувчи тарғибот материаллари орқали фуқароларни доимий хушёрликка чақириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
09.06.2020 йил

СЭОМКАРМАНА - КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИ НАЗОРАТИ ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИНГАН ҲУДУД!

Кармана тумани пандемия шароитида фаолият юритаётган корхона, ташкилот, савдо мажмуалари, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш шахобчаларида санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича тўлиқ назоратга олинган. 
Бунинг яққол мисоли туну кун хизматда бўлган Навоий вилоят Давлат санитария-эпидемиологик назорати бошқармаси туман филиали, Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, туман Ички ишлар бўлими ва туман прокуратураси ходимлари хизматларида кўринмоқда.
Шу кунга қадар, туман ҳудудида ўтказиб келинаётган карантин қоидалари бузулишини олдини олишга қаратилган ўрганиш ва рейдлар натижасида жисмоний шахслар томонидан 445 та умумий овқатланиш шахобчалари томонидан 6 та ҳамда 2 та ташкилотлар кесимида санитария-гигиена қоидалари бузганлик холати аниқланиб жарима варақалари тўлдирилди.
Пандемия вақтида фуқароларни зарурат юзасидан кўчага чиқишлари олдидан, карантин қоидаларига риоя қилиниши ва дезифекция ишлари туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, туман Мадания бўлими иштироки билан овоз кучайтиргичлар орқали ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.


Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
03.06.2020 йил