КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВНИНГ ТУМАН ХАЛҚИГА ҲАЙИТ БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз Карманаликлар!
Ҳурмат ва эҳтиромга муносиб нуроний отахонлар!
Аввало, барчангизни улуғ айём – Ҳайит билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, Сизларга тинчлик, омонлик ва фаровонлик тилашдан беҳад мамнунман.
Туманимиз мўмин-мусулмонлари ҳам Ҳайит байрамини ўзгача қувонч, алоҳида шодлик билан нишонлайдилар. Чунки ушбу кунда Аллоҳнинг раҳмати ва фазли ер юзига мўл-кўл ёғиладиган, Аллоҳга қуллик ва итоатда бўлган қалбларимиз шавқланадиган ажойиб кундир.
Ҳайитнинг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олийжаноб қадриятларини қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Қутлуғ айём - ҳайит арафасида меҳр-муҳаббат, ўзаро ёрдам, саховат, етим ва ҳожатмандлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни қадрлаш ва ҳурматларини жойига қўйиш, ота-оналарга ҳар қачонгидан кўра эътибор кўрсатиш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни янада кучайтириш каби эзгу ишлар амалга оширилади.
Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар кучайиб бораётгани барчамизга маълум, туманимиздаги салмоқли ижобий ўзгаришлар ҳам барчамизнинг кўз ўнгимизда намоён бўлмоқда. Эришаётган ютуқларимиздан, халқимиз турмуш даражаси тобора яхшиланиб бормоқда.
Азиз дўстлар! Шундай улуғ айём, моҳи Рамозон кунлари арафаси билан барчангизни яна бир бор, самимий табриклайман!
Хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, ўзларингизга мустаҳкам соғлик, қилаётган барча ишларингизга файзу барака тилайман.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.05.2020 йил