ОТАЛАРМАСЪУЛИЯТСИЗ “О Т А Л А Р”

Бугунги карантин даврида Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бола ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида қарздор “оталар”дан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишларига алоҳида масъулият билан ёндошилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида туманда 1642 нафар қарздорлардан вояга етмаган болаларининг таъминоти учун алимент пуллари ўз вақтида ундирилиши таъминланиб келинмоқда.


Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 24.08.2015 йилги қарздор Р.Мўминовдан ундирувчи О.Жўраева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 01.06.2020 йилга қадар қарздор томонидан тўланмаган 11 млн. 423,4 минг сўм миқдордаги алимент пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, бўлим давлат ижрочилари томонидан фарзандларнинг муносиб улғайиши, моддий ва маънавий таъминоти ҳамда баркамол вояга етишлари учун оила қуриб ажрашган 97 нафар оилалар яраштирилди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан алимент пулини тўлашдан буйин товлаган 21 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида ишлар қўзғатилиб, уларга суднинг қарори билан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши таъминланди.
Жумладан, қарздор К.Улуғов бир нафар вояга етмаган фарзандига алимент тўлаш лозимлиги ҳақида давлат ижрочилари томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ундирувчи З.Жўраевага 30.06.2019 йилдан 01.05.2020 йилга қадар ундирилиши лозим бўлган 12 млн. 100 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келганлиги юзасидан 25.05.2020 йилда қарздор К.Улуғовга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Қодекснинг 474-бандига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, кўриб чиқишлик учун маъмурий ишлари бўйича туман судига юборилиб, суднинг 27.05.2020 йилги қарори билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Юқорида қайд этилган давлат ижрочилари томонидан олиб борилаётган барча ижро ҳаракатлари вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясида олиб борилаётган ишлардир. Бу борада келгусида масъулиятсиз “оталар”нинг масъулиятини янада ошириш лозим бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими бошлиғи
Алишер Тешаев
11.06.2020 йил