- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 411
“Биз янги боғлар яратамиз!” эко акцияси ташкил этилди
Мазкур акция “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг Навоий вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган таклифлар асосида Кармана туманидаги “Қосим Шайх” масжидида ташкил этилди. Акция давомида тумандаги Дўрман жоме масжиди ва Навбаҳор туманидаги Қалқон ота масжиди, шунингдек, бир нечта қабристонлар ҳамда 6 та маҳаллалар ҳудудларига 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар кўчатлари ўтказилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
– бу каби акциялар негизида барча юртдошларимизни табиатимизни асрашга, юрт ободлиги йўлида бирлашишга чақириш биринчи галдаги мақсадимиз, - дейди “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ бош директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қаҳрамон Ғанев.
Эко акцияда Навоий вилояти ва Кармана тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбир олдидан қўй сўйилиб, қурбонлик келтирилди. Ва қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик, элга омонлик, ризқ-рўзга файзу барака сўраб, дуога қўл очилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 374
Карманада 283 гектар майдонда қуёш электростанцияси қурилмоқда
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси томонидан 100 МВт қувватли қуёш электростанциясининг қурилиш ишлари билан танишди.
2019 йилнинг ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Давлат хусусий шерикчилик асосида юртимизда биринчи қуёш электростанциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва қуриш мақсадида, Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги келишув ва Инвестицион келишув битими имзоланган эди.
Мазкур инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 110 миллион АҚШ долларига баҳоланган ва «Masdar» компанияси томонидан юз фоиз тўғридан-тўғри молиялаштирилади.
Ҳозирда Кармана тумани Малик маҳалласи ҳудудида пудратчи корхона – Хитой Халқ Республикасининг «SEPKO III» LTD компанияси томонидан 283 гектар ер майдонда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Манба: Kun.uz
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 379
ҲАЁТ, СЕНГА МИНГ БОР ТАШАККУР
2021 йил 31 март куни Кармана туман Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва журналист Одил Ҳотамов ижодига бағишланган "Ҳаёт, сенга минг бор ташаккур" номли офлайн ва Elektron kutubxona Karmana" телеграмм гуруҳида онлайн ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ижодий учрашувда Одил Ҳотамовнинг “Қуёш сиёҳдони” деб номланган ҳамда шоир Шойим Шерназарнинг устозига бағишланган “Мангу навқирон” номли асарлар тақдимоти бўлиб ўтди.
Ижодий учрашувда НКМК матбуот котиби, шоир, журналист Азамат Зарипов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Салима Умарова, Фахрий ижодкор Ғаффор Холиқов, Навоий вилоят журналистлар уюшмаси раиси Отабек Аслонов , шоир Шойим Шерназар, Журналист, ижодкор Руслан Сабуров, Навоий вилоят ёзувчилар уюшмаси услубчиси Ҳулкар Ғаффорова, журналист Эргаш Ёқубов, ёш ижодкорлар Ферузжон Неъматуллаев, Озод Мустафоевлар қатнашдилар. Кармана туман 1 - мактаб ўқувчилари Кармана туман 19-мактабнинг "Ойдин булоқ" тўгараги ижодкор ўқувчилари ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, “Ўзбекистон” нашриёти директори Ашурали Жўраев онлайн тарзда ушбу давра суҳбатига боғланиб, дил сўзларни билдирдилар.
Кармана туман Ахборот-кутубхона маркази директори Д.Имомова
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 371
ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНДИ
Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан 2021 йилги манзилли дастур тасдиқланди.
Ушбу манзилли дастурга асосан туманимизнинг “Маликрабод” массивида 160 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.
Шу боис, уй-жойга муҳтож фуқаролар жорий йилнинг 10 апрель кунидан 20 апрель кунига қадар тегишли ҳужжатларни туман ҳокимлиги ҳузуридаги комиссияга тақдим этишлари сўралади.
Кармана туман ҳокимлиги.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 374
ЭНГ ОБОД МАҲАЛЛАЛАР АНИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги 04-02/567-сонли топшириғига, Навоий вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2021 йил 10 мартдаги 423-сонли хатида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туманида жорий йилнинг 22-28 март кунлари “Маҳалла-жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” ўтказилди. Ҳафталик давомида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида “Энг ораста хонадон”, “Энг обод кўча”, “Энг обод кўп қаватли уй” ҳамда “Энг обод маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилди.