ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXV СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида туман Кенгаши депутатлари томонидан иккита масала: тумандаги 14-умумтаълим муассасасидаги бўш директорлик вазифасига тавсия этилган номзодларнинг 3 йиллик дастурлари билан танишиш ва вазифага тасдиқлаш, Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибиятига бош мутахассис тайинлаш ҳамда бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан кўрсатилган номзодлар таништириб ўтилди. Сессия ишида номзодларнинг 3 йил давомида асосий эътиборни таълим сифатини босқичма-босқич яхшилашга қаратилган дастурлар депутатлар диққат марказида бўлди. Кенг муҳокама ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган сессияда умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича энг яхши дастурлар аниқлаб олинди. Депутатларнинг қизғин фикр ва мулоҳазаларига кўра, 14-умумтаълим мактаби директори вазифасига З.Остонов номзоди қўллаб-қувватланди.
Сессияда навбатдаги иккинчи масала ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, З.Эгамов номзоди Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибияти бош мутахассислиги вазифасига тавсия этилди.
Сессия ишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати