- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 385
Озода, сариштали уйда қут-барака, файз бўлади
Ҳар эрта тонгдан “Малик” маҳалласи ва Кармана туманида 6-сектор Миллий гвардия ходимлари биргаликда маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишларини ташкил қилишмоқда.
Бунда аҳоли хонадонларининг деворларини охаклаш, йўл четларини тозалаш, дарахт кўчатлари экиш ҳамда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга шу масалаларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги аввало маҳаллалардан бошланади. Шунинг учун маҳалла аҳолиси ўзи яшайдиган ҳудудини асраб-авайлаш ва сақлашга масъулият билан ёндашиши лозим. Ана шунда жонажон Ватанимизнинг ҳар бир гўшасида, уйларимизда, оилаларимизда фаровонлик, файз-барака бўлади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 5.03.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 308
Карманада ҳам Япониянинг IT мактаблари очилади
Бугун Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров япониялик бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди.
Ўзаро мулоқот давомида иқтисодиёт, саноат, таълим, маданият, туризм соҳасида биргаликда жуда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.03.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 372
ЗУЛФИЯХОНИМНИ ХОТИРЛАБ
Баҳорнинг илк кунида вафо ва садоқат куйчиси, ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним таваллуд топган.
Шу муносабат билан Кармана туманидаги 3-, 8- ва 16-умумтаълим мактабларида маданий тадбирлар ўтказилди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Зулфияхоним таваллудига мансуб “Зулфия маънавият жасорат маликаси”, “Шеърият тонгининг юлдузи” ва “Зулфияхоним издошлари” шиорлари билан шеърлар ижро этилди ҳамда унинг ҳаётига оид саҳна кўринишлари яратилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
1.03.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 352
“БОҒИШАМОЛ” ОБОД БЎЛАДИ
Ҳар бир фуқаро ободончилик ишларини ўз хонадонидан бошлагани учун ҳам бугун “Боғишамол" маҳалласи обод масканга айланиб бормоқда.
Айтиш жоизки, “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини бошлаб юборилганига кўп бўлмаган бўлсада, амалга оширилаётган ишлардан боғишамолликлар мамнун.
Дастур доираси ички хўжалик йўллари таъмирланиб, симёғочлар янги бетон устунларга алмаштирилмоқда. Электр трансформаторлар янгиланиб, газ ва ичимлик суви тармоғлари таъмирланмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.03.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 362
Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув
Кармана туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Навоий вилоят прокурори Б.Ахмедов ва туман ҳокими Ф.Умаров раҳбарлигида тумандаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 30 дан ортиқ саноат ва мева сабзавот маҳсулотларни Осиё ва Европа давлатларига экспортини амалга ошириб келаётган, экспортёрларнинг муаммолари тингланди.
Жараёнда экспорт қилувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилишида аниқ тавсиялар берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.02.2021 йил