- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 392
СЕССИЯГА ТАКЛИФИНГИЗ БОРМИ?
Ҳурматли карманаликлар ва туманимиз меҳмонлари!
Тез кунларда Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтади.
Унда кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
1. Туманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириклар ижросининг бориши ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши холати тўғрисида;
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 367
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол:
Мен олий тоифали ўқитувчиман. Тоифамнинг амал қилиш муддати 2021 йил июнь ойигача. Бу йил мен навбатдаги аттестациядан ўтишим керак. Лекин мен май ойида нафақага чиқаман. Саволим қуйидагича: Агарда мен пенсияга чиққанимдан сўнг ҳам ишласам менинг тоифам сақланиб қолинадими ва менга олий тоифа малакаси бўйича ойлик тўланадими?
Жавоб:
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 7-бандига асосан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг:
илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) эга бўлган педагог кадрлар аттестацияга жалб этилмайди;
пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар (илмий даражага эга педагог кадрлар бундан мустасно) аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади.
Сиз пенсияга чиқиб, малака имтиҳонини топширмасангиз, тоифангиз сақланмайди.
Саволга Кармана тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ж.Ҳамроев жавоб берди.
Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан (93) 522-05-75 телеграм номерига ёзма мурожаат қилишлари мумкин.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
29.03.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 396
Диққат, Эълон!
Кармана туман ҳокимлиги балансида бўлган “Бешкент” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг бузилишидан чиққан иккиламчи қурилиш материаллари сотувга чиқарилди.
Қурилиш материалларини “Навоий реиал баҳо” МЧЖ томонидан баҳоланган суммаси 8669064 (саккиз миллион олти юзи олтмиш тўққизминг олтмиш тўрт) сўм.
Мурожаат учун телефон: (79) 532-19-93
Кармана туман ҳокимлиги 5.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 376
САЙЁР ҚАБУЛ
⏳ Ҳафта давомида Навоий вилояти адлия бошқармаси ва Кармана тумани бўлими томонидан тумандаги “Бағишамол” ҳамда "Кўҳна қўрғон" маҳаллаларида сайёр қабуллар ўтказилди.
Қабуллар жараёнида аҳоли томонидан билдирилган 30 га яқин масалалар алоҳида назоратга олиниб, 14 та мурожаатларни ижобий ечим топишига эришилди.
Шунингдек, тадбирлар давомида аҳоли учун зарур бўлган айрим қонун хужжатлари юзасидан манзилли тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 396
“Биз янги боғлар яратамиз!” эко акцияси ташкил этилди
Мазкур акция “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг Навоий вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган таклифлар асосида Кармана туманидаги “Қосим Шайх” масжидида ташкил этилди. Акция давомида тумандаги Дўрман жоме масжиди ва Навбаҳор туманидаги Қалқон ота масжиди, шунингдек, бир нечта қабристонлар ҳамда 6 та маҳаллалар ҳудудларига 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар кўчатлари ўтказилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
– бу каби акциялар негизида барча юртдошларимизни табиатимизни асрашга, юрт ободлиги йўлида бирлашишга чақириш биринчи галдаги мақсадимиз, - дейди “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ бош директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қаҳрамон Ғанев.
Эко акцияда Навоий вилояти ва Кармана тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбир олдидан қўй сўйилиб, қурбонлик келтирилди. Ва қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик, элга омонлик, ризқ-рўзга файзу барака сўраб, дуога қўл очилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати