15 1КАРМАНА ТУМАНИДА “ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК ЗОНАСИ ” ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Эндиликда, ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижалари рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш, ёш тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кенг имкониятлар яратилди.

Эътибор беринг: “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва юритишлари учун 0,10 сотих аукционсиз ер майдонлари ажратиш, ёшларга уларнинг саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳалари, ташаббуслари ва ғоялари амалга оширилишида кўмаклашиш ва қулай шарт-шароитлар ҳамда ўз инновацион ишланмаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ва натижаларини тижоратлаштириш, йирик саноат корхоналари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш борасида ҳар томонлама амалий ёрдамлар кўрсатилади.

Сизда шундай лойиҳалар бўлса, туман Инвестиция ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин!

☎️ 79-532-28-38, 98-107-10-70

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 26.04.2021 йил