“БИЗ ЁШЛАРГА МАДАДКОРМИЗ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
Юртбошимизнинг топшириқларига асосан жорий йил бошидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий қилинди. Ҳозирда республикамизнинг қайси бир гўшасига борманг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Хусусан, Кармана туманида “Ёшлар дафтари”га 3122 нафар ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, ҳар бири билан алоҳида ишлаш бўйича туман ҳокимлигида штаб ташкил қилинди ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун шундай тадбирлардан бири – туман ҳокимлиги биноси олдида 28 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш, моддий фаровонлигини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар асосида мотокультиватор ва юк ташишга мўлжалланган мотоцикллар топширилди.
- мен 26 ёшдаман, оиламга моддий томондан кўмак бериш истагида эдим, - деди Паҳлавон маҳалласида яшовчи Манзўра Насимова. – Бугун кўп йиллик истагимнинг амалга ошишига замин яратилди. Туманимиз ҳокими Ф.Умаров юк ташишга мўлжалланган замонавий мотоцикл калитини топширди. Оиламиздаги ҳисоб-китобларимизга кўра, ушбу улов воситаси орқали аҳолига хизмат кўрсатиб, кунлик 250-300 минг сўм даромад олишимиз мумкин экан.
Биз ёшларга кўрсатилаётган бундай ғамҳўрлик ва кўмак учун Президентимизга, вилоят, туман ҳокимларига ўз оилам номидан чексиз миннатдорчилик билдираман.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 29.04.2021 йил