14 38“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 2 бошдан қўй берилди

Кармана туманида “Аёллар дафтари”га 1748 нафар хотин-қиз киритилган буўлиб, айни кунларда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Куни кеча қармоғида ногирон фарзанд тарбиялаётган ва кам таъминлангани сабабли рўйхатга олинган 18 нафар фуқароларга икки бошдан қўй берилди.

Хабарингиз бор, жоирий йилнинг 19 апрель куни “Дўрман текстил” корхонасининг очилиши муносабати билан 40 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қиз доимий ўз иш ўринларига эга бўлганлиги тўғрисида маълум қилган эдик.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш туман бўлимининг хотин-қизлар билан ишлар бўйича масъуллари томонидан олиб борилаётган шу каби тадбирлар давомида хотин-қизларнинг турмуш шароитлари яхшиланмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 22.04.2021 йил