- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 941
ХУСУСИЙ ТИББИЁТ ЯНАДА РИВОЖЛАНМОҚДА
Туманимизда “Grand-Medical center” хусусий оилавий клиникаси иш бошлади.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда хусусий тармоқ фаолиятини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Хусусан, вилоятимизда ҳам соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг улушини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаяпти. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Айни пайтда вилоятимизда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан рухсат этилган ихтисосликлар бўйича аҳолига малакали ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Мазкур замонавий клиникада 6 та йўналишда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. 20 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилаётган муассасада хориждан энг замонавий жиҳозлар келтирилган.
– Клиникамизга малакали мутахассислар жалб этилган, – дейди “Grand-Farm Avitsenna” ва “Grand-Medical center” масъулияти чекланган жамияти директори Ғолиб Каримов. – Айниқса, хорижлик мутахассислар ҳамда пойтахтимиздаги малакали шифокорлар ўртасидаги доимий ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилгани аҳоли саломатлиги йўлида муҳим омил бўлмоқда. Мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларига яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, ноль фоиз ставкаси билан 3 йил муддатга 120 минг АҚШ доллари кредити эвазига хориждан энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозларни харид қилдик. Айни пайтда республикамизнинг марказий тиббиёт муассасалари шифокорлари аҳолини тиббий кўрикка жалб этиб, зарур муолажалар кўрсатмоқда. Яқин кунларда Ҳиндистоннинг Аполло клиникаси шифокорларини марказимизга таклиф этиб, аҳолини малакали кўрикдан ўтказиш баробарида, маҳаллий мутахассислар билан маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилмоқда. Муассасамизда махсус фитобар ҳам ташкил этилган.
Эндиликда, клиникани замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминлаш, тиббий хизмат сифати ва турини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, клиникада оператив бўлим ташкил этиш, пировардида қўшимча 15 янги иш ўрни яратиш борасида изланишлар бошланган.
– Янги шифохонага келиб, касаллигим бўйича қимматли маслаҳатларни олдим, – дейди Зарафшон шаҳрида яшовчи Чаман Хайруллаева. – Етти йилдан бери қон босими безовта қилиб келарди. Пойтахтдан келган малакали кордиолог шифокор кўрикдан ўтказиб, шифо топишим учун керакли муолажаларни олишимни тавсия қилди. Маслаҳатлари менга жуда маъқул, айниқса, клиникадаги шароитлар жуда қулай.
Президентимизнинг юқорида номи қайд этилган қарорида хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятининг ҳуқуқий ва амалий механизмларини янада такомиллаштириш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур шароитлар яратиш, тармоқнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалаларни тизимли ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Хусусан, хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилгани катта имтиёздир. Шу пайтгача хусусий тиббиёт муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматнинг 50 тасига рухсат берилган эди. Қарорга биноан энди хусусий шифо муассасаларига тиббий хизматларнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат берилди. Бу имконият аҳоли, айниқса, чекка ҳудудлардан шифо излаб келган беморлар учун ҳам қулайлик яратади.
Нуриддин РАҲИМОВ.
Суратлар муаллифи
Сирож АСЛОНОВ.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 717
ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.
Вилоят ва Кармана туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги Фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мукаммал қомуслардан бири бўлиб, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришда муҳим ҳуқуқий ҳужжат эканлиги таъкидланди. Асосий қонунимизда Ўзбекистоннинг ўз танлаган йўли, фуқароларнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари алоҳида инобатга олинган.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида Бош қомусимизда белгиланган қоида ва тамойиллар, реал ва ҳаётий принциплар мужассамдир. Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Бош қомусимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам Конституциямиз тамойилларига асосланган бўлиб, ҳар бир йўналиш аниқ вазифалар асосида иш олиб боришни талаб этади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, бу йил юртимизда Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Айниқса, давлатимиз раҳбари 2017 йил 10 октябрда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чеккани, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраб-авайлаш, асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлашда муҳим омил бўлди.
Хусусан, вилоятимиздан 800 нафардан ортиқ, туманимиздан эса 67 нафар юртдошимиз “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирлангани улар қалбига беқиёс мамнунлик улашди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан вилоят ҳокими Қ.Турсунов ушбу эсдалик нишонларини туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, фахрийлар ва ёшларга тантанали равишда топширди.
Мукофотланганлар юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдириб, бу мукофот юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилиш учун муносиб рағбат эканлигини таъкидлади.
– Байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда мазкур эсдалик нишони менга кутилмаган мукофот бўлди, – дейди Кармана туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби директори Т.Халилова. – Ёш авлодни комил инсон этиб тарбиялаш, конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдалана олиши учун ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, энг муҳими Ватан олдидаги бурчини адо этишида бор билим ва тарбиямни беришга тайёрман.
Бошқа туманларда ҳам эсдалик нишонларини тантанали топшириш маросимлари ўтказилди.
Нуриддин РАҲИМОВ.
Суратлар муаллифи
Сирож АСЛОНОВ.
11.12.2017
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 682
Вилоятимизда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг мамлакат босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа иштирок этди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 750
КОНСТИТУЦИЯ — ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ
2-сон Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Фахритдин Умаров иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Шунингдек, туман прокурори Ф.Мамалатипов ҳам Конституциямизнинг яратилиш тарихи, ҳаётимиздаги аҳамияти хусусида тўхт
алиб, йиғилганларни байрам билан қутлади.
Албатта, ўтган йиллар давомида туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра илғор миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган Конституциямиз мамлакатимизни изчил ривожлантиришнинг мустаҳкам қонуний асоси бўлмоқда.
Конституциямизнинг йигирма беш йиллигига бағишланган тадбирлар бу йил ўзгача руҳда, юқори савияда ташкил этилаяпти, — дейди 23-умумий ўрта таълим мактаби директори З. Ўринова. — Негаки, бугунги фаровон ҳаётимиз, қўлга киритилаётган улкан ютуқлар Конституциямиз нормаларининг ҳаётимизга тўлиқ тадбиқ этилиши самарасидир.
Туман санъаткорларининг Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Ўз мухбиримиз.
11.12.2017
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 681
Туманимизнинг “Ёшлик” маҳалласида иккита кўп қаватли замонавий тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
125 та хонадон эгаларига квартиралар калитларини тақдим этиш маросимида мутасадди корхоналар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Объектда қурилиш ишлари “Бунёдкор замондош” МЧЖ томонидан олиб борилган бўлиб, корхона ишчи-ходимлари тез кунларда мазкур ҳудуддаги яна битта 60 та хонадондан иборат кўп қаватли уйни қуриб битказиш арафасидалар.
Шинам, кенг, бугунги замон талабларига тўла мос файзли хонадонлар эгаларига калитларни топшириш тантаналари иштирокчиларни хушнуд этди.
Туманимиз ҳудудида қуриб битказилаётган барча қулайликларга эга бу каби бинолар нафақат ҳудуднинг тобора тараққий этиб бораётгани, балки юртимиздаги фаровонлик белгиси ҳам саналади.
О. ШУКУРОВ.
06.06.2017