китоб 1Кармана туман ахборот-кутубхона марказида "Янги адабиётлар тақдимоти" бўлиб ўтди

Кармана туман ахборот-кутубхона марказида "Янги адабиётлар тақдимоти" бўлиб ўтди. Туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда кенг китобхонлар оммаси, туманда ижод қилаётган шоир ва ижодкорлар, зиёлилар иштирок этишди. Китоб тақдимоти жараёнида ТАКМ ходимлари янги келтирилган жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналарини видеоролик ва слайдлар орқали намойиш этишди. Бадиий чиқишлар билан ўтказилган тадбир сўнгида Ахборот кутубхона марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан компьютерлар жамланмаси топширилди.

китоб 3

китоб 4

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
16.12.2020 йил

Сессия 19.5Кармана туман ҳокими Ф.Умаровнинг аҳолига мурожаати

Бугун, 2020 йил 11 декабрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари XIX сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман фаолларига 2020 йил туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисидаги мурожаати эълон қилинди.

Мурожаатда 2020 йил туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан Ҳукумат томонидан қабул қилинган фармонлар, қарорлар, баёнлар ҳамда топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадлари бўйича маълумотлар айтиб ўтилди.

Конституция 6Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Кармана туман ҳокими Ф.С.Умаровнинг ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Ҳурматли тумандошлар!

Шу кунларда барчамиз мустақил юртимиз – жонажон Ўзбекистонимизнинг юксак тараққиёти, фидоий халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлашга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган – бош Қомусимиз – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг қутлуғ санасини кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар, энг асосийси, келажакка бўлган юксак ишонч, чуқур шукроналик ҳисси билан қарши олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини муқаддас айём - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Шуни ишонч билан айтаманки, ҳар биримизнинг қалбимиз бош Қомусимизга бўлган чексиз ҳурмат ва ифтихор туйғулари билан тўлиб, тўлқинланиб турибди.

10 10ЎЗБEКИСТOН РEСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

"Ўзбeкистoн Рeспубликасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қoнун 1992 йил 10 дeкабрда Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Кeнгашининг ўн биринчи сeссиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.12.2020 йил

600000Карманада янги бино фойдаланишга топширилди

Бугун 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги арафасида Кармана туманида замонавий ва барча шарт-шароитларга эга бўлган, Навоий махсус ҳамда Навоий ихтисослаштирилган прокуратуралари биноси фойдаланишга топширилди.

Бинони очилишига бағишланган маросимда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов, вилоят прокурори Б.Ахмедов, туман ҳокими Ф.Умаров, туман прокурори А.Сувонов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Албатта, бундай муҳташам бино қўли гул бунёдкорларимиз томонидан қад рослади. “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятнинг фидоий қурувчиларига миннатдорчилик билдирилиб, сарполар ёпилди.

Шудан сўнг меҳмонлар бино ичкариси ҳамда ходимлар учун махсус қурилган кичик футбол майдончасини кўздан кечиришди. Тадбир давомида яхши ниатлар билан қуръон тиловат қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
5.12.2020 йил