САНОАТҚУРИЛИШСаховатпеша "Саноатқурилишбанк" Навоий минтақавий филиали раҳбар ва ходимлари томонидан 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” ва муборак моҳи Рамазон ойи муносабати билан кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, эҳсонлар улашиш тадбири ташкил этилди.
Бунда Кармана тумани ҳудудидаги “Варқ”, “Деҳқон”, А.Навоий ва “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомад қилаётган кам даромадли, ишсиз моддий кўмакка муҳтожлиги бор ҳамда иккинчи жахон урушида фронт ортида хизмат қилган фахрийларимиз хонадонларида бўлишиб, 1 ойлик 14 хил турдаги 10 нафар оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
8.05.2020 йил

ТурсуновНавоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов раҳбарлигида аҳолини томорқа маданиятига бўлган қизиқишини оширишда вилоят бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Биргина Кармана тумани мисолида айтадиган бўлсак, туман ҳудудида истиқомат қилаётган 126,3 минг аҳоли қарийб 1400 гектар шахсий томорқадан фойдаланиб келмоқда. Бугунги кунда вилоят ҳокими бошчилигида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида, аҳоли томорқалари тўлиқ экилди.
Томорқадан фойдаланаман, даромад қиламан ва оила аъзоларимни иш билан бандлигини таъминлайман деган “Боғишамол” МФЙ аҳолиси томонидан томорқасини суғоришда сезилаётган сув танқислиги тўғрисида вилоят ҳокими К.Б.Турсуновга мурожаат йўллаган эди.
Вилоят ҳокимининг саъйи-ҳаракалари натижасида “Боғишамол” МФЙда истиқомат қилаётган 7258 нафар аҳолининг мавжуд томорқасидан тўлиқ фойдаланиши назарда тутилиб, аҳоли пунктидан 2400 метр узоқликдаги Нарпай каналидан 325 мм. диаметр ўлчамдаги 84 гектар экин майдонини суғоришга мўлжалланган сув қувурини тортиш ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган бетон ариқларни реконструкция қилиш ишлари режалаштирилиб, “Ишонч гилам” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу монтаж ишлари натижасида “Боғишамол” МФЙ ҳудудида томорқа экинларини суғоришига бўлган эҳтиёжи бутунлай қондирилади.

 

Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
6.05.2020 йил

КАРВОН 1Навоий вилояти бўйича Миллий гаврдия бошқармасининг саховат карвони Сирдарё вилоятига жўнаб кетди.
Ушбу юборилган инсонпарварлик ёрдами, яъни беғараз озиқ-овқат ва кўрпа-тўшаклар (матраслар) бизнинг ҳамжихатлигимиз белгисидир дейди Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Б.А.Усмонов ўз сўзларида.
Шунингдек, республикамиздаги ҳар бир фуқаронинг муаммоси бизнинг ҳам муаммомиз ва ҳамиша бир-биримизга қанот бўлишимиздек ғурур ва ифтихор билан саховат карвони элчилари Сирдарё вилоятига кузатилди.

 

КАРВОН 2

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
05.05.2020 йил

Аҳоли сони Маълумки, мухтарам Президентимиз томонидан “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди. Мазкур Қонун, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солувчи илк бор қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди. Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ эди.
Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Қонунни ишлаб чиқишда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Европа статистиклари конференциясининг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича асосий тамойиллари ва тавсияларидан асос сифатида фойдаланилди. Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Осиё ва Европа мамлакатлари, жумладан, Россия Федерацияси, Беларусь, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ, Канада ва бошқа давлатларнинг ушбу соҳадаги тажрибалари ўрганилиб, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилди.
Аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамиятли жиҳатлари кўп. Бу аввало мамлакат аҳолисининг аниқ сони, жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари ҳақида аниқ ва ишончли маълумот олиш ҳамда бу борада ягона базани яратиш имконини беради.

уруш 1Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ва ходимлари иккиничи жахон уруаши қатнашчиси ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалаба асосчиларининг хонадонларида бўлишди.
Оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, жанггоҳлардан омон қайтган Кармана туманидаги “Дўрман” ва “Уйрот” ҳамда Навоий шаҳридаги “Ҳаёт” маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган боболаримизни 9 май - “Хотира ва қадирлаш куни” ҳамда муборак моҳи Рамазон ойи муносабатида зиёрат қилиб, дуоларини олишга мушарраф бўлишди.