КАРМАНАДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!
Юртбошимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати номи билан илгари сурган ташаббуслари, ўзбекнинг мард ва тадбиркор, қудрати тугалмас ўғлонлари юрган мардлик майдонини оламга кўрсатди.
“Навоий кон - металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Кармана туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 1-сектор ҳудудидаги Дўстлик, Сардоба ва Малик маҳаллаларида истиқомат қилаётган кам даромадли оилалар ҳолидан хабар олинди.
Республикамизда пандемияга қарши курашишда эълон қилинган, карантин даврини ўтаётган ишсиз, кўп фарзандли ва ногиронлиги бор 59 нафар фуқароларга 1 миллион 49 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
15.05.2020 йил